Главная / Жамият / Узбекистонда пахта далаларини текшириш буйича кампания бошланмокда. Болалар мехнати ва мажбурий мехнат юзасидан мониторинг утказилади
<

Узбекистонда пахта далаларини текшириш буйича кампания бошланмокда. Болалар мехнати ва мажбурий мехнат юзасидан мониторинг утказилади

Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “2019 йилги пахта йигим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар мехнати ва мажбурий мехнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторингни ташкил килиш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида брифинг утказилди.

Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати хабарига кура, бир неча йилдан буён пахта йигим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратилишини назорат килиш, болалар мехнати ва мажбурий мехнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг утказиб келинмокда.

Брифингда жорий йилда хам мазкур мониторингни утказиш режалаштирилгани, у 25 сентябрдан 31 октябргача давом этиши хамда бу йилги Миллий мониторинг Узбекистон Республикаси президенти фармони билан ташкил этилган Одам савдосига ва мажбурий мехнатга карши курашиш миллий комиссияси билан хамкорликда утказилиши тугрисида маълумот берилди.

Мониторингга тармок ва худудий касаба уюшмалари, Хотин-кизлар кумитаси, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоки ва жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек махаллий хукук химоячилари хам жалб этилиши билдирилди. Шунингдек Миллий мониторингда АКШ, Европа давлатлари ва бир катор халкаро касаба уюшмалари марказлари вакилларининг иштирок этиши хам кутилаётгани таъкидланди.

mqqsu4xpngmb1_br4fsjyxajwor0pg3t

Мониторингни утказишдан асосий максад – пахта йигим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратилганини бахолаш, пахта йигим-терими ишларида 18 ёшга тулмаган шахсларнинг, укувчи ва талабаларнинг, бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий мехнатидан фойдаланишга йул куйилмаслиги юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аникланган камчиликларни жойида бартараф этиш чораларини куриш.

Урганиш жараёнида пахта тераётган вояга етмаган шахслар аникланса, уларни зудлик билан даладан олиб чикиш ва укув даргохига ёки уйига кайтариш чоралари курилади. Бу хакда акт (далолатнома) тузилади ва мехнат инспекциясига айбдор шахсларга нисбатан чора куриш учун юборилади.

Мажбурий мехнатдан фойдаланиш холатлари аникланган холда хам зудлик билан акт (далолатнома) тузилади хамда мехнат инспекцияси чакирилиб, уларни иш жойларига кайтариш чоралари курилади. Шу билан бирга, мазкур вазиятни урганиш учун худудий “Кайта алока механизми” (МОС) вакилларига хам хабар берилади.

Эслатилишича, ходимларнинг мехнат хукуклари бузилишини олдини олишга каратилган Кайта алока механизми (МОС) Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ташкил этилган булиб, мавсум давомида узлуксиз равишда кеча-ю кундуз ишлайди, бунда 1092 киска ракамли “Ишонч телефонлари”, интернет сайтлар, телеграм ижтимоий тармоги имкониятларидан кенг фойдаланилади.

Миллий мониторинг даврида урганиш натижаларини ошкор этмаслик тамойилига амал килинади ва мониторинг якунлари декабрь ойида Халкаро мехнат ташкилоти билан биргаликда утказиладиган давра сухбатида батафсил эълон килинади (Узбекистон Республикасининг “Бола хукуклари тугрисида”ги ва “Шахсий маълумотлар тугрисида”ги Конунлари хамда Халкаро мехнат ташкилоти билан келишилган “Мониторинг услубиёти” талабларига мувофик ошкор этмаслик тамойилига амал килинади).

Алохида таъкидланишича:

– корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан хеч кимни мехнат шартномасини бекор килиш ёки интизомий жазо бериш тахдиди остида пахта йигим-теримига жалб этиш мумкин эмас;

– хеч бир корхона, ташкилот, муассаса рахбари ходимларни пахта йигим-теримига юбориш тугрисида буйрук чикариши мумкин эмас;

– мехнаткашлар, тадбиркорлар, дехкон бозорларида савдо-сотик билан шугулланувчилар, махаллаларда истикомат килувчи фукаролардан пахта йигим-терими учун пул маблаглари йигиш катъиян такикланади;

– терилган пахтанинг хар бир килограмми учун туланадиган терим пуллари хар беш кунда, теримчилар хохишига кура зарурат тугилганда – хар куни туланиши лозим.

Бюджет ташкилотлари ходимларини, укувчи ва талабаларни, умуман, фукароларни пахта йигим-терими ишларига мажбуран жалб килиш ёки бундай ишларни бошкалар бажаргани учун пул йигиш холатлари руй берганда хукукни мухофаза килиш органларига ёки касаба уюшмаларининг 10-92 ракамли “Ишонч телефони”га  хабар берилиши зарур.

Шунингдек, мажбурий мехнат калтисликларини келтириб чикарувчи бошка аломатлар, яъни фукаронинг заифлигини суиистеъмол килиш, алдов, хужжатларни олиб куйиш, иш хакини туламаслик, хавфли мехнат шароитларида ишлатиш, иш вакти меъёрларига риоя килмаслик каби холатларда хам юкоридаги “Ишонч телефони”га мурожаат килиш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …