Узбекистонда операторни узгартирганда телефон ракамини саклаб колишга рухсат берилади. Бу хакда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги лойихасида айтилади.
Вазирлик бу жараён айнан кандай амалга оширилишини тасвирлайдиган низом лойихасини тайёрлади.
Масалан, хизмат пуллик булади. Ракамни утказиш 180 кун давомида бир маротаба билан чекланиши режалаштирилмокда.
«Мобил алока операторлари учун ажратилган ракамлар утказилиши мумкин булади. Ракамни кучиришга боглик холда териш шаклини узгартириш кабул килинмайди», – дейилади лойихада.
Факат мобил алока ракамини утказиш мумкин – кайдланган телефон алокаси хизматларини курсатиш учун фойдаланилувчи ракамларни мобил алока тармокларига ва аксинча тарзда утказиш такикланади. Агар ракам нотугри утказилса, уни кайтариш мумкин – бу холат хам ёзиб куйилган.
Лойиха 2019 йил 2 январга кадар мухокамада булади.