Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда ойлик ва нафакалар 1 ноябрдан 1.1 баравар оширилади

Узбекистонда ойлик ва нафакалар 1 ноябрдан 1.1 баравар оширилади

Узбекистонда 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хаки, пенсиялар, стипендиялар хамда нафакалар микдори 1,1 баравар оширилади.

Бу хакдаги фармонни Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган.

Фармонга мувофик, 1 ноябрдан эътиборан энг кам иш хаки – ойига 202 730 сум, ёшга доир пенсиялар – ойига 396 500 сум,б олаликдан ногиронларга бериладиган нафака – ойига 396 500 сум, зарур иш стажига эга булмаган кекса ёшдаги ва мехнатга лаёкатсиз фукароларга бериладиган нафака ойига 243 300 сум микдорида белгиланди.

Иш хаки хамда пенсияларга кушилган устама ва кушимча хакларнинг барча турлари, энг кам иш хакига нисбатан белгиланган компенсация ва бошка туловлар 1 ноябридан бошлаб Фармонда белгиланган энг кам иш хаки микдоридан келиб чиккан холда амалга оширилади.

Узбекистонда сунгги бор иш хаки, пенсиялар, стипендиялар ва нафакалар микдори шу йилнинг 15 июлидан урта хисобда 1,07 баравар оширилган эди.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …