Главная / Жамият / Узбекистонда ойлар номини узгартириш таклиф килинди

Узбекистонда ойлар номини узгартириш таклиф килинди

kalendar

“Адабиёт” газетаси ойлар номини узгартириш таклиф килинган макола чоп этди.

Макола муаллифи Асрор Муминнинг фикрича, ойларнинг хозирги номланиши миллий узига хосликка мос эмас. Журналистнинг таъкидлашича, ойлар номи миллий-ватанпарварлик характерига эга булиши керак.

Журналист ойлар номини куйидагича узгартиришни таклиф килган:

– январь – Ватан;

– февраль – Навоий;

– март – Мирзо Улугбек;

– апрель – Амир Темур;

– май – Хоразмий;

– июнь – Зулфия;

– июль – Бухорий;

– август – Ибн Сино;

– сентябрь – Беруний;

– октябрь – Фаргоний;

– ноябрь – Жалолиддин Мангуберди;

– декабрь – Авесто.

Аввалрок шундай таклиф Тожикистонда билдирилганди. Facebook’даги тожик фаолларидан бири Амруллохи Низом шундай таклиф билан чикканди.

2002 йилда Туркманистоннинг мархум президенти Сапармурот Ниёзов Туркманистонда янги таквим жорий килганди. Ундаги ойлар ва хафта кунлари номи миллий рухда узгартирилганди. Бирок ойларнинг янги номланиши урнашиб кетмаган ва Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимухамедов томонидан 2008 йилда бекор килинганди.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …