Главная / Жамият / Узбекистонда 1 ноябрдан дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилади
<

Узбекистонда 1 ноябрдан дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилади

2019 йилнинг 1 ноябридан Узбекистонда дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилади. Бу хакда президент томонидан имзоланган “2030 йилгача булган даврда Узбекистон Республикасининг атроф-мухитни мухофаза килиш концепциясини тасдиклаш тугрисида”ги фармонда айтилган.

Хужжатга кура, Давлат экология кумитаси, Узбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат урмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар кимматбахо навларининг кесилишига мораторий жорий этиш тугрисидаги таклифи маъкулланди.

Белгиланишича:

а) мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал килади;

б) мораторий амал килиш даврида ваколатли давлат органларига давлат урмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар кимматбахо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилади, ушбу бандда белгиланган холатлар бундан мустасно;

в) мораторий:

табиий омиллар ёки зараркунандалар, усимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, куриб бораётган ёки куриб колган, шунингдек, фукароларнинг хаёти ва соглигига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф тугдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва киркишга;

ёгоч ва мевалар олиш учун устирилаётган дарахтлар хамда буталарни (терак ва тез усувчи бошка навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга;

плантацияларда устирилаётган ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки хисобланган дарахтлар хамда буталарни кесишга жорий этилмайди.

Вазирлик ва идоралар, шунингдек, хужалик бошкаруви ва махаллий ижро этувчи хокимият органлари объектларни куриш ва куришни лойихалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш боскичида, шунингдек, мухандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ ва сув таъминоти, канализация, темир йул хамда автомобиль йуллари ва бошкалар) барпо этишда, шу жумладан, дарахтлар ва буталарни кучириб утказиш амалиётини куллаш оркали уларнинг саклаб колинишини катъий таъминлайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Vqz88h_tXAvmjwi_ZSe6BV7A4APuteT9

Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш эндиликда кай тартибда амалга оширилади? …