Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистондан неча киши «грин-кард» ютади? Уни ютишнинг сири борми?
<

Узбекистондан неча киши «грин-кард» ютади? Уни ютишнинг сири борми?

7 октябрдан Green Card учун аризалар кабули бошланди. Бу йил дастур коидаларида жиддий узгаришлар йук. Kun.uz лотереяга оид энг куп бериладиган саволларга жавоблар ва асосий тавсияларни санаб утади.

Фото: Shutterstock

АКШ Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Diversity Visa дастури (халк тилида – «грин карта») учун аризалар кабули 7 октябрдан бошланди. Жараён 10 ноябрь куни Тошкент вакти билан соат 22:00га кадар давом этади.

Грин-карта ютиш нима беради?

Лотереянинг расмий номи – «Турли миллат вакиллари учун иммиграциявий виза дастури» (Diversity Immigrant Visa Program). Дастур АКШда 1990 йилда кабул килинган конун асосида йулга куйилган.

Голиблар кейинги жараёнлардан муваффакиятли утган такдирда, АКШда доимий яшаш, конуний ишлаш ва 5 йилдан сунг АКШ фукаролигини олиш учун ариза бериш имкониятига эга булади. Умуман, грин-карта эгалари сайловда овоз бериш хукукидан ташкари, АКШ фукароларига берилган аксарият хукуклардан фойдалана олади.

Нечта виза берилади?

Хар йили АКШга иммиграция курсаткичлари кам булган давлатлар фукароларига иммиграцион виза учун лотерея уйналади. Дастур асосида йилига 55 минг нафаргача хориж фукароси АКШ резиденти макомини олади.

2019 йилда дунё буйича 6 741 128 та ариза келиб тушган. Бу – аввалги йилларга караганда 2 баробарга кам. Боиси, утган йили дастур коидаларига фирибгарликни чекловчи янги шартлар киритилган эди.

Визалар охирги 5 йил ичидаги иммиграция курсаткичлари асосида, 6та минтака орасида таксимланади. Иммиграция курсаткичлари пастрок худудларга купрок визалар ажратилади.

Узбекистондан неча киши грин-карта ютади?

2017 йилда Узбекистон фукароларидан 1,8 миллионта, 2018 йилда 1,7 миллионта, 2019 йилда эса 466 480 та ариза келиб тушган. Эслатиб утамиз, утган йили дастур коидалари узгаргач, Узбекистон фукароларидан хорижга чикиш паспортини олиш талаб этилган эди.

Лотереяда голиб деб топилганларга келсак, 2016 йил май ойида 4501 нафар, 2017 йил майида 4494 нафар узбекистонликка ютук чиккан. Аммо голибларнинг барчасига хам грин-карта насиб этавермайди. 2017 йилда 3199 нафар, 2018 йилда 2058 нафар, 2019 йилда 823 нафар Узбекистон фукароси DV дастури оркали АКШда доимий яшаш хукукини кулга киритган.

2010-2019 йилларда (10 йил ичида) 27 563 нафар узбекистонликка грин-карта берилган, бу йилига уртача 2755 киши демакдир (бу ерда айнан DV лотереяси оркали олинган грин-карталар хакида гап кетмокда; маълумот учун, грин-карта олишнинг бошка йуллари хам бор).

Кимлар ариза топшира олади?

Номзодларга куйиладиган асосий талаблар 2та:

  • Фукаролари дастурда катнашишига рухсат берилган давлат фукароси булиш;
  • Энг камида мактабни тамомлаган булиш (ёки охирги 5 йил ичида 2 йиллик иш тажрибаси – бу АКШдаги касблар классификаторига мувофик аникланади).

Лотерея кандай уйналади?

Омадини синаб курмокчи булганлар белгиланган даврда dvprogram.state.gov сайти оркали ариза-анкета тулдириб, шу оркали уйин иштирокчисига айланади. Бу мутлако бепул.

Анкета тулдириш учун руйхатга олиш даврининг охирги хафтасигача кутмаслик тавсия этилади. Дунё буйлаб талаб юкорилиги сабаб dvprogram.state.gov сайти ишлашида муаммолар пайдо булиши мумкин.

Худди шунингдек, аризалар кабули бошланиши биланок анкета тулдириш хам энг яхши вариант эмас. Масалан, утган йили техник хатолик сабаб биринчи булиб ариза берганларнинг аризалари бекор килинган ва уларга кайтадан анкета тулдириш хукуки берилганди.

Голиблар качон эълон килинади?

Ютук чиккан-чикмаганини текшириш учун ариза топширилганидан кейин бериладиган тасдиклов кодини саклаб куйиш керак. Натижалар 2021 йил 8 май куни дастурнинг юкорида курсатилган сайтида эълон килинади.

Голибларда виза олиш учун 2022 йил 30 сентябргача мухлат берилади.

Танланган номзодлар кейинги боскичда АКШ консулхонасига мурожаат этиши зарур. Уларни хужжатлар билан боглик мураккаб жараёнлар кутади (консулхона берадиган анкетадаги саволлар сони юздан ошади). Ва албатта, харажатлар хам: консуллик-виза йигими, тиббий курик, хужжатларни инглиз тилига таржима килиш ва хоказо.

Лотерея голиби булиш виза оласиз дегани эмас

Танланган номзодлар май ойида эълон килингач, улар кейинги йилнинг 30 сентябрига кадар виза расмийлаштириб улгуриши керак. Аммо шундай холатлар хам буладики, ютук чикканларнинг ярмигача кисми грин-картани кулга кирита олмайди.

Бунга сабаблар – хужжатлардаги хатолар; виза олиш харажатлари ва АКШга етиб бориб у ерда дастлабки ойларда яшаш учун етарли маблагнинг йуклиги; энг охирги боскичда эса сухбатдан ута олмаслик ва хоказо.

Яна бир сабаб – шунчаки кеч колиш. Хатто барчасини тугри килган такдирингизда хам, сухбатга кириш навбатингиз келгунича сизнинг давлатингиз учун ажратилган квота тулиб колиши мумкин. Чунки АКШ Давлат департаменти турли сабаблар билан кейинги боскичдан ута олмайдиган номзодлар хам булишини инобатга олиб, ажратилган квотадан купрок кишини голиб деб эълон килади.

Голиблар АКШга узи билан бирга кимни олиб кетиши мумкин?

Танланган номзодларнинг конуний эри ёки хотини, шунингдек 21 ёшга тулмаган ва хали оила курмаган болалари хам голиб билан бирга АКШга йул олиш учун консулхонага ариза бериш хукукига эга.

Голибларнинг ота-онаси, ака-укаси ёки опа-синглисида бундай хукук булмайди.

Фирибгарлардан эхтиёт булинг!

Грин-карта уйнаш хар йили октябрь-ноябрь ойларида бутун дунё микёсида хизмат курсатишнинг каттагина бир сохасига айланиб кетади: тадбиркорлар инглиз тилини билмаган ёки билса хам, анкетани тугри тулдиришига кузи етмаган фукароларга хизмат курсатиш оркали мумайгина даромад ишлаб олади.

Таъкидлаш керакки, лотереяда голиб чикиш эхтимолини оширишнинг йуллари ва хеч кандай «сирлари» йук. Энг мухими, омад ва аризани бехато тулдириш. «Мен оркали ариза топширсангиз, ютишингиз эхтимоли юкорирок булади», дегувчиларга ишониб утирманг.

Бир киши факат битта ариза тулдириши мумкин ва бу бепул. Такроран юборилган аризалар уйиндан чикарилади. АКШ Давлат департаменти бир нечта ариза топширган кишиларни аниклашнинг мураккаб механизмини куллайди. Хатто ютук чиккан такдирда хам, агар бир нечта ариза киритган булсангиз, бу кейинги боскичларда хам аён булиб колиши мумкин.

Пул эвазига сиз учун анкета тулдириб берган фирибгарлар ютук чиккан такдирда сиздан каттагина пул талаб килиши мумкинлигини ёдда тутинг. Ариза топшириб булингач, автоматик бериладиган кодларни албатта когозга чоп этиб олинг. Айни шу код оркали лотерея натижалари эълон килинганида уз омадингизни текшириб кура оласиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uOutnNH0HO3GrFNFy4l49ArD0hyyyNnw

МДХ давлатлари хукумат рахбарлари кенгаши мажлиси утказилди

6 ноябрь куни Узбекистон Республикаси раислигида Мустакил Давлатлар Хамдустлиги хукумат рахбарлари кенгашининг навбатдаги йигилиши булиб …