Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда коронавирусдан согайганларнинг кон зардобидан беморларни даволашда фойдаланиш йулга куйилмокда
<

Узбекистонда коронавирусдан согайганларнинг кон зардобидан беморларни даволашда фойдаланиш йулга куйилмокда

Узбекистонда эндиликда коронавирус беморларини даволаш учун согайиб кетганларнинг кон зардобидан антитела максадида фойдаланилиши йулга куйилади.

Узбекистон шифокорлари тез кунларда Covid-19 инфекцияси огир кечаётган беморларни даволашда мутлако янги ва самарали усулни куллашни бошлайди. Бу хакда Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими рахбари Фуркат Санаевнинг телеграм каналида хабар килинди.

«Кадим замонлардаёк тиббиётда мухим ахамиятга эга булган инсон кони олимларнинг алохида эътибор марказида булиб келган. Чунки, кон хаёт манбаи, унда турли касалликларга карши курашиш кобилияти мавжуд деб хисобланган.

Шундан келиб чиккан холда мамлакатимизда кон донорлиги ва кондан турли касалликларга карши курашиш хусусиятига эга булган препаратлар тайёрланиб келинмокда. Бунга турли бактерия ва микробларга карши зардоблар, музлатилган плазмалар ёки иммунглобулинларни мисол килиш мумкин.

Барчамизга маълумки, айни пайтда бутун дунёда Covid-19 инфекцияси пандемияси хукм сурмокда. Давлатимиз рахбарининг катъий иродаси хамда катор масъулларимиз томонидан курилаётган саъй-харакатлар туфайли юртимизда ушбу касалликнинг таркалиши назоратга олинган.

Яна бир ахамиятли томони, фидойи шифокорларимизнинг машаккатли мехнатлари натижасида коронавирус инфекциясидан тузалган беморларимиз айни пайтда 42 нафарга етди ва уларнинг сафи кундан-кунга ортиб бормокда.

Эътиборли жихати, согайган фукароларимизнинг кон зардоби касалликни бошидан кечираётган беморларимиз учун нихоятда бебахо булиб, уларнинг ушбу хасталикни енгил утказиши ва тезрок тузалишлари учун замин булиб хизмат килиши мумкин.

Шунга кура, юртимиздаги бир катор тажрибали олим ва шифокорлар билан келишилган холда, тез кунларда мутлако янгича усул – коронавирусдан согайган инсонларнинг кон зардобини хасталиги огир кечаётган беморларга куйиш амалиётини жорий этиш бошланади.

Амалиётнинг илмий асосига келадиган булсак, Covid-19 инфекциясига чалинган беморлар кон зардобида вирусга карши иммун таначалар пайдо булиб, улар вируснинг улимига олиб келади.

Табиийки, бу амалиёт катор саволлар тугдириши мумкин. Зардобдан бошка касаллик юкмайдими? Зардоб берган инсонлар ахволи огирлашмайдими? Беморларга зардоб куйилганда турли асоратлар юзага келмайдими?

Аввало, коронавирус инфекциясидан тузалган инсонлардан зардоб олишдан олдин, бир нечта инфекцияларга текширилади, тиббий курикдан утказилади. Кушимча инфекцияси ва касаллиги булмаган инсонлар зардобининг кичик бир кисми олинади, холос. Бу микдор донор учун хеч кандай салбий асоратларни намоён килмайди. Бу илмий жихатдан исботланган. Сунгра йигиб олинган зардоб яна кушимча ишлов бериш жараёнларидан утказилгандан сунг, касаллик огир кечаётган беморлар розилиги ва шифокор курсатмалари хамда махсус тартибларга катъий риоя килинган холда кулланиши мумкин.

Энг мухими, Covid-19 инфекциясидан тузалган инсонларнинг кон зардоби – касаллик огир кечаётган ёки узок давом этаётган беморларимизга вирусни тезрок ва осонрок енгиш учун кушимча курашиш манбаи булиб хизмат килади», дейилади Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими хабарида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …