Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда канча олтин мавжудлиги эълон килинади – Молия вазири

Узбекистонда канча олтин мавжудлиги эълон килинади – Молия вазири

Узбекистон Республикаси Бош вазири уринбосари – Молия вазири Жамшид Кучкоров Узбекистон олтин захираси тугрисидаги маълумотлар тез кунларда эълон килинишини маълум килди. Бу хакда Kun.uz мухбири хабар бермокда.

moliya

«2018 йил давомида очик жамият шароитида яшашга ургандик. Бу хаммамиз учун янгилик, бу – президент сиёсати. Халк билан мулокот. Бу дегани факат президент кабулхонасида эмас, хамма жойда (мулокот – тахр.) булиши керак. Шунинг учун, эътибор килган булсангиз, Хукумат барча блокларда, хусусан иктисодиёт блоки хакида гап кетганда, доимий равишда хамма маълумотларни очик-ойдин эълон килиш тартибига утди.

Хозирча беркитилган хеч нима колмади. Узбекистонда канча олтин захираси мавжудлиги, уйлайманки, якин хафталарда эълон килинади. Чунки, у мамлакатнинг бойлиги», – дейди у.

Хозиргача мамлакат Марказий банки 2018 йил бошидан буён олтин-валюта захиралари тугрисидаги маълумотларни оммага эълон килиб келяпти. 2018 йил октябрда эълон килинган маълумотга кура, Узбекистон ялпи олтин-валюта захиралари 26,4 млрд долларни ташкил этди. Улардан хорижий валютадаги активлар – 12,4 млрд доллар (сентябрда 12,9 млрд доллар булган), монетар олтин – 13,9 млрд доллар. Соф олтин-валюта захиралари 25,4 млрд долларга тенг, дея эътироф этилганди.

Олтин-валюта захиралари давлатнинг юкори ликвидлиги билан ажралиб турувчи активларидир. Улар махсус давлат структуралари (давлат газнаси ва марказий банклари, АКШда Федерал захира тизими) томонидан назорат килинади.

Оддий суз билан айтганда, олтин-валюта захиралари давлатнинг олтин ва бошка мамлакатлар валюталаридаги расмий захирасидир. Давлатнинг олтин-валюта захиралари микдори унинг иктисодиёти ва молиявий тизими холатидан дарак беради, давлатлараро мажбуриятлар буйича туловларни уз вактида амалга оширишини кафолатлайди.

Давлат захиралари билан таъминлаш катор вазифаларни амалга ошириш имконини беради. Улар жумласига мамлакат валютасини куллаб-кувватлаш, давлат сиёсатига ишончни саклаб туриш, пул-кредит воситаларини бошкариш, инкирозли вазиятларда карахтликка тушиб колмаслик, мамлакатнинг ишончлилик рейтингини ушлаб туриш кабилар киради.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …