Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда йил учун давлат дастури, АКШда сараланаётган номзодлар, Сурияда янги уруш хавфи ва хафтанинг бошка хабарлари
<

Узбекистонда йил учун давлат дастури, АКШда сараланаётган номзодлар, Сурияда янги уруш хавфи ва хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда хам эътиборга молик вокеалар булиб утди. Kun.uz утган хафтанинг энг асосий ва диккат марказида турган мавзулари буйича хафталик дайжестни такдим этади.

Прописка, авиакомпаниялар ва Конституциявий судга мурожаат килиш хукуки

11 февраль куни президентнинг «Илм, маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили да амалга оширишга оид давлат дастури тугрисида»ги фармони лойихаси мухокамага куйилди. Унга кура, Тошкентда 2020 йил 1 апрелдан доимий пропискасиз уй сотиб олишга рухсат берилиши мумкин.

Фармон лойихасида Узбекистонда доимий истикомат килувчи ва республиканинг бошка худудларида доимий пропискага эга булган жисмоний шахсларга Тошкент шахри ва Тошкент вилоятидаги янги курилган уйларда кучмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алохида ставкасини бекор килиш хам кузда тутилган.

Давлат дастури лойихасида Узбекистонда 5та янги авиакомпания ташкил этилиши хам кузда тутилган.

Унга кура, янги авиарейслар учиш ва катновлар даврийлигини ошириш асосида мавжуд авиакатновлар сони кушимча 2800тага купайтирилади. Шунингдек, IATA (Хаво транспорти халкаро ассоциацияси) Summer-2021 ёзги мавсум бошлангунича, «Очик осмон» режими татбик этилган мамлакатнинг халкаро аэропортларининг хар бирида янги 10та халкаро авиарейсни йулга куйиш вазифаси топширилган. ора-тадбирлар дастурида фукароларига визасиз режим жорий килинадиган мамлакатлар сонини янада купайтириш, туризм сохасида нуфузли халкаро рейтингларда, хусусан, Бутунжахон саёхат ва туризм кенгаши (World Travel & Tourism Council) рейтингида Узбекистон урнини яхшилаш хам кузда тутилган.

12 февраль куни Узбекистонда утказиладиган халкаро авиация форуми буйича матбуот анжуманида Транспорт вазири Элёр Ганиев келгуси 5 йилда авиация бозорида ракобат мухити кучайиши, монополия буткул тугатилиши ва 5-6та янги авиаташувчи ташкил этилиши хакида гапирди. Шунингдек, Узбекистонда авиакомпаниялар учун аэропорт йигимлари 20 фоизга, авиаёкилги нархи уртача 100 долларга арзонлаштирилиши маълум килинди.

Хорижий авиаташувчиларни улар Узбекистон резиденти сифатида руйхатдан утиш шарти билан жалб этишни режалаштирмокда. Хозирда туртта компания билан музокаралар бошланган. 19-20 февраль кунлари Тошкент шахрида утказиладиган «Узэкспомарказ» кургазмалар майдонида «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistic Forum» (UAALF-2020) халкаро авиация форуми доирасида хорижий авиакомпаниялар билан музокаралар олиб борилади.

2020 йилги давлат дастурига кура, Конституциявий судга мурожаат килиш хукукига эга шахслар тоифасини кенгайтириш таклиф этилмокда.

Конституциявий судда куриб чикиш учун масалалар киритиш хукукига эга булган субъектлар каторига жисмоний ва юридик шахслар, президент хузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя килиш буйича вакил, Инсон хукуклари буйича миллий марказ, вилоятлар ва Тошкент шахар халк депутатлари Кенгашларини киритиш назарда тутилган.

Конституциявий суднинг куриб чикиши учун масала Конституциявий суднинг камида уч судьяси ташаббуси билан хам амалга оширилиши мумкин.

Узбекистонда суд карорларини ижро этиш тизимини илгор халкаро амалиёт асосида кайта куриб чикиб, нодавлат ижрочилар институти ташкил килиш, хусусий ижро бюролари фаолияти йулга куйиш режалаштирилган.

АКШда сайловларга старт берилди

Трампга карши чикиши мумкин булган номзодлар Сандерс, Буттиджич, Уоррен ва Байден

Февраль ойида АКШда навбатдаги президентлик сайловлари расман бошланди. Аввал Айовада кокус, Нью-Хэмпширда праймериз булиб утди. Демократик партияда дастлабки овоз беришлардан сунг, 4 йил аввалги сайловларда хам Хиллари Клинтонга охиригача каршилик курсатган 78 ёшли сенатор Берни Сандерс етакчилик килмокда. Ундан кейинги уринларни 38 ёшли Пит Буттиджич, Миннесота штатидан сенатор булган 59 ёшли Эмми Клобушар хамда Массачусетс штатидан АКШ сенатори, 70 ёшли Элизабет Уоррен банд этган. Сайловга номзодини куйганида фаворит булган ва утган йилги суровларда биринчи булган собик вице-президент Жо Байден эса АКШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп томонидан унга карши олиб борилган кампания таъсири туфайли уз позицияларини бой берган – праймеризда бешинчи булган бу номзод хозирча бирорта делегат овозига эга эмас.

Февраль ойи охиригача яна иккита праймериз булиб утади – 22 февраль куни Невадада, 29 февраль куни Жанубий Каролинада. 3 март куни эса АКШд «суперсешанба» булиб утади – шу кунга бирайула 15та штатда, жумладан, Техас ва Калифорнияда сайловлар белгиланган.

«Суперсешанба»ни ютганлар пойгада катта устунликка эга булади. Бу йил «суперсешанба» март ойининг дастлабки сешанбасига тугри келмокда. Демак, 16 июнда вакиллар танлаш якунлангач, 13-16 июль кунлари Милуоки штатида утказиладиган партия йигилишида демократлар партиянинг асосий номзодини танлаб олади. Президентлик сайловлари эса 3 ноябрда булиб утади, бу АКШ тарихидаги 59-президентлик сайлови булади.

Идлибдаги кескинлик

Башар Асад армияси аскарлари Идлибда / Getty Images

Президент Башар Асад бошкарувидаги Сурия армияси утган йил декабрида Эрон таъсиридаги кучлар билан биргаликда мамлакат шимоли-гарбидаги Идлиб вилоятига юриш бошлаганди.

Февраль ойи бошида Идлибдаги вазият кескинлаша бошлади. 10 февраль куни Асад армияси берган артиллерия зарбалари окибатида турк харбийлари халок булди. Туркиянинг сунгги хафталардаги йукотишлари 14 харбийни ташкил килмокда. Туркиядагилар нафакат жавоб зарбаси кайтаришни, балки Сурия хукумати куллаётган Россия билан муносабатларни кайта куриб чикишни хам талаб кила бошлашди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуган агар Идлибда яна бир турк аскари жабрланса, Анкара Сурия кучларига «хар каёкда» жавоб зарбалари беришини маълум килган.

У хатто ультиматум куйган: февраль ойи охиригача Россия томонидан кулланаётган Асад кучлари Идлибдан чекиниши ва туркларнинг постлари атрофидан кетиши керак.

Туркия айни вактда Идлибдаги кузатув постлари ва харбий базаларига 12 минг харбийсини жойлаштирган, юзлаб танклар ва харбий техникалар постларни кузатиш учун жунатилмокда.

Россиянинг Туркиядаги элчиси Алексей Ерхов Идлибдаги кескинлашув ортидан унга турли тахдидлар кела бошлаганини маълум килган. Россиянинг аввалги элчиси Андрей Карлов 2016 йил декабрида Анкарада отиб улдирилганди. Экспертларнинг хисоблашича, сунгги вокеалардан кейин Туркия ва Россия уртасига яна совукчилик тушиши мумкин.

Коронавируснинг Европадаги илк курбони

Фото: GETTY IMAGES

16 февраль тонгидаги маълумотларга кура, Covid-19 коронавирус инфекцияси келтириб чикарган пневмония касаллигига чалинганлар сони 69264 кишини ташкил килмокда. Хитойнинг материкдаги кисмида бир кунда 2009та янги холат кайд этилди, мамлакат худудидаги беморлар сони 68500 нафарга етган.

Хитойда бу вирус курбонлари сони 142тага ошди ва курбонларнинг жами сони 1668тани ташкил килмокда. Курбонлар орасида 6 нафар шифокор хам бор, Хитойда 1100дан ортик тиббиёт ходимлари вирусни юктириб олган.

Япония, Франция ва Филиппинда хам биттадан улим холати кайд этилган. ХХРдан келган 80 ёшли сайёх коронавируснинг Европадаги илк курбони булди.

Буюк Британияда согликни саклаш вазирлиги ходимлари Лондондаги конференцияга келган юзлаб иштирокчилар билан богланган, улардан бирига коронавирусдан зарарланиш ташхиси куйилган. Хозирча Британиянинг 9 фукаросида касаллик аникланган.

Миср согликни саклаш вазирлиги мамлакат худудида хорижлик сайёхлардан бирида коронавирус аникланганини маълум килди – бу Африка худудидаги илк холатдир. У карантинга жойлаштирилган.

Вьетнамда 10дан ортик вирус холати аниклангач, ун мингдан ортик киши карантинга жойлаштирилган. Умуман, Хитойдан ташкаридаги 24 давлатда 500дан ортик вирусдан зарарланиш холати кайд этилган.

АКШ Давлат департаменти Шимолий Корея худудида касаллик кенг таркалиши мумкинлигидан хавотир билдирган, бу давлат хукумати хозирга кадар касаллик билан боглик хеч кандай маълумот бермаган.

Кизил Хоч жамияти Шимлий Кореяга карши санкцияларни юмшатишни ва у ерга дори-дармон етказишни осонлаштиришни сурамокда. Мамлакатда вирусни аниклаш воситалари хамда вирус таркалишига тайёргарлик куриш учун химоя воситаларига зарурат юзага келган.

ЖССТ маслахатчиси Айра Лонжини эса эпидемия хали уз чуккисига етмагани, вирус Ер ахолисининг учдан бир кисмини камраб олиши мумкинлигидан огохлантирган. Унинг прогнози Bloomberg агентлиги томонидан келтирилган.

Коронавирус инфекциясидан 6465 киши согайиб кетган. Хитой согликни саклаш миллий комиссияси биологик маркази директори Чжан Синмин маълум килишича, мамлакатда коронавирусга карши вакциналар синовдан утказилмокда.

Узбекистон Согликни саклаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга карши марказий штаби маълумотига кура, 1-14 февраль кунлари давомида Хитойнинг 451 нафар фукароси Узбекистон худудига кириб келган ва улар уртасида касаллик аникланмаган (тиббий кузатув олиб борилмокда). Бундан ташкари, 4-6 февраль кунлари Узбекистонга Хитойдан келган 584 нафар Узбекистон фукароси «Бустон», «Энергетик» санаторийлари ва 6-сонли шахар клиник шифохонасига жойлаштирилган булиб, улар уртасида хам коронавирус аникланмаган.

Айни вактда, 14-15 февраль кунлари 6-сонли клиник шифохона ва «Энергетик» сихатгохига жойлаштирилган фукаролар ва уларга хизмат курсатувчи ишчи-ходимлардан жами 389та кайта лаборатория тахлили учун намуна олинди. Коронавирус инфекциясига карши курашиш тадбирлари давомида эпидемиологик курсатмага асосан 15 февралига кадар жами 1 352 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди ва коронавирус инфекцияси аникланмаган.

Ректорларнинг оммавий равишда ишдан олиниши

14 февраль куни Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат стоматология институти, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Наманган давлат университети, Наманган мухандислик-курилиш институти, Самарканд давлат тиббиёт институти, Карши мухандислик иктисодиёт институти, Кукон давлат педагогика институти ректорлари лавозимидан озод этилди.

Мактабгача таълим вазири уринбосари Собитхон Тургунов Наманган давлат университети ректори лавозимида Музаффар Эсановни, Халк таълими вазирининг биринчи уринбосари Алишер Умаров Тошкент давлат педагогика университетида Шавкат Шариповни, Иктисодиёт ва саноат вазири уринбосари Ботир Усмонов Тошкент кимё-технология институтида Шухрат Муталовни алмаштирган.

Тошкент давлат стоматология институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Жасур Ризаев хам лавозимдан олиниб, 16 йилдан буён Самарканд давлат тиббиёт институтига ректорлик килиб келган Азамат Шамсиев урнига тайинланди.

Жиззах давлат педагогика институти ректори Абдугани Холбеков лавозимидан озод этилган ва унинг урнини Тошкент давлат педагогика университетининг собик ректори Шавкат Шарипов эгаллаган.

31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар кумитасида олимлар, илмий-тадкикот муассасалари рахбарлари ва ишлаб чикариш сектори вакиллари билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев олий таълим масаласида фикр билдириб, ректорлар фаолиятини танкид килган хамда куплаб ректорлар ишдан олиниши хакида гапирганди.

«Якинда куп ректорлар ишдан олинади. Менинг столимда турган маълумотларга кура, бу ректорлар билими, савияси ва ватанпарварлик даражаси билан ректор булиш у ёкда турсин, хатто коровул булишга арзимайди», деганди президент.

Олтинсойдаги можаро

14 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманининг «Халкабод» махалласи худудида уйи бузилишидан норози ахоли ва ИИБ ходимлари уртасида тукнашув юз бергани тасвирлари таркалди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кура, ходиса 8 февраль куни руй берган булиб, мазкур жараёнда айрим фукаролар кулларига турли буюмлар — таёк, болта, белкурак ва тошлар билан ишчи гурух вакилларига хужум килганликлари окибатида уртада жанжал келиб чиккан. Курилган чоралар натижасида жамоат тартибини бузаётган фукаролар зарарсизлантирилиб, вазият баркарорлаштирилган.

Ушбу жараёнда икки нафар туман ИИБ ходимлари хамда бир нафар фукаро тан жарохати олган.

16 февраль куни Узбекистон Бош прокуратураси ушбу низоли холат юзасидан баёнот берди.

Мазкур холат юзасидан хозирда Олтинсой тумани прокуратураси томонидан терговга кадар текшириш харакатлари олиб борилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ETizf_BTZN20eU1xZikMi-JvSARo94eG

Карантин ва жарима майдонлари: мутасаддиларнинг гапи амалига мос келмаяпти 

Карантин коидаларини бузган хайдовчиларнинг транспорт воситалари жарима майдонларига куйилиб, карантин тугамаганлиги, ёинки кулланилган жарима суммалари …