Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистонда 2020 йилнинг дастлабки чорагида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди
<

Узбекистонда 2020 йилнинг дастлабки чорагида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги 2020 йилнинг 1-чорагида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни, норасмий секторда мехнат килаётганлар сони 7 724 100 нафарни ташкил этганини маълум килди.

Давлат дастурининг ижтимоий сохадаги устувор йуналишларида белгиланган асосий бандлар ижроси мухокамасига багишланган онлайн давра сухбатида Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги вакили Адиба Нуриддинова 2020 йилнинг илк чораги буйича мехнат курсаткичларини маълум килди. Бу хакида Kun.uz мухбири хабар бермокда.

Кайд этилишича, 2020 йилнинг биринчи чорагида Узбекистон ахолиси 33 млн 971 минг кишига етган булиб, шулардан 19 065 400 нафари мамлакат мехнат ресурсларини ташкил этади.

“2020 йил биринчи чораги холатига кура, ахолининг иктисодий фаол катлами 14 838 300 нафарни, иктисодий нофаол катлам 4 млн 277 минг нафар кишини ташкил этади. Иш билан банд ахоли катлами 13 438 600 киши булиб, шулардан 5 714 500 нафари расмий секторда, 7 724 100 нафари норасмий секторда мехнат килмокда. Шунингдек, хорижга чикиб мехнат килаётганлар сони 2 млн 273 минг нафарни ташкил этган.

Ишсизлик даражаси 9,4 фоизни (1 399 700 киши) курсатган”, дейилади вазирлик вакилининг ахборотида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Хукуматга вакцина харид килиш ва ахоли вакцинациясини амалга ошириш йулларини пухта урганиб чикиш топшириги берилди

Айни дакикаларда президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йигилиши утказмокда. Тадбирда бугун Узбекистон буйлаб коронавирус пандемиясини …