Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда 2020 йилги Рамазон хайитини нишонлаш ва хайит намозини укиш тартиби эълон килинди
<

Узбекистонда 2020 йилги Рамазон хайитини нишонлаш ва хайит намозини укиш тартиби эълон килинди

Узбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши 2020 йилги Рамазон хайитини нишонлаш тугрисида баёнот эълон килди.

Фото: Kun.uz

– Азиз юртдошлар, Узбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши номидан Сиз азизларни мехр-окибат, эзгулик ва саховат айёми булган Рамазон хайити билан самимий муборакбод этамиз.

Хар йили бутун дунё мумин-мусулмонлари катори юртдошларимиз Ийдул фитрни кутаринки кайфият, узгача шукух, алохида тайёргарлик ва катта хурсандчилик ила нишонлайдилар.

Рамазон ойи давомида адо этилган ибодатлар, эзгу амаллар ва мехр-саховат ишлари эвазига мумин-мусулмонлар жуда катта ажр-савобларга эришадилар, инша Аллох.

Рамазон ойида Аллох таоло фарз килган руза тутилиб, диёримиз буйлаб хатми Куръонлар килинди. Ёрдамга мухтож кишилар ва кам таъминланган оилаларга хайру саховатлар килинди.

Барчага маълумки, бугунги кунда бутун дунё буйлаб, жумладан, юртимизда хам коронавирус касаллиги кенг таркалди. Хозир инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмокда. Юртимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, ахоли саломатлигини хар томонлама химоя килиш учун барча чоралар курилмокда. Юртимизда бу касаллик кенг таркалишининг олдини олиш максадида карантин ва бир катор чекловлар жорий этилди.

Катъий карантин чораларини куллаш билан мамлакатда касалликнинг кайд этилган холатларига нисбатан хам, кунлик янги холатлар хам паст даражада сакланиб турибди. Юртимиз ушбу офатдан ортикча талафотларсиз чикишга эришмокда ва вазият баркарорлашгани сари карантин чоралари секин-аста юмшатилмокда. Лекин, бутун дунёнинг куплаб мамлакатларида янги турдаги коронавирус пандемияси билан боглик вазият кескинлигича колмокда.

Баён этилганлардан келиб чикиб, 2020 йилги Рамазон хайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат булиб укиш имконияти мавжуд эмаслиги, мумин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни сокит килади.

Узбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус инфекцияси таркалишининг олдини олиш буйича фатвоси ва Рамазон ойини утказиш хакидаги баёнотида кайд этилганидек, эпидемиологик вазиятни инобатга олган холда жума намози урнига уйда пешин намозини, беш вакт намоз ва Рамазон ойидаги тарових намозини уйда укиш хакидаги тавсиялар айни Рамазон хайити намозига хам тегишлидир.

Рамазон хайити кунлари эпидемик холат мавжудлиги ва одамларнинг хаётига хавф сакланиб колиши сабабли жума ва бошка намозлар каби Ийд намозини хам жамоат булиб укишнинг иложи булмайди.

Бундай вазиятда куйидаги оят, хадис ва шаръий коидаларда курсатилган тавсияларга амал килишга буюрилади.

Аллох таоло Куръони каримда шундай хитоб килади: «Узингизни халокатга дучор килманг» (Бакара сураси, 195-оят).

Абу Саъид Худурий разияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Хазрати Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам: «Зарар бериш ва зарар куриш хам йук» деганлар.

Муътабар фикхий китобларимизда: «Зарарни даф килиш фойдани жалб килишдан олдинга куйилади», деган коида бор.

Юкоридаги баён этилганлардан келиб чикиб, шариат инсонга зарар етиш эхтимоли кучайган пайтда ибодатларни енгил тарзда бажаришга рухсат беради ёки бутунлай зиммадан сокит килади. Ийд намози вожиб амал булгани боис бугунгидай узрли холатларда хайит намози адо этиш сокит булади.

Мавжуд вазият такозосидан келиб чикиб, Рамазон хайити намози адо килинмаса хам байрам кайфиятини саклаб колиш учун Хазрати Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи васалламнинг бир суннатларини хаётга жорий этиш максадга мувофикдир. Абу Саъид разияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам Ийд намозидан аввал нафл намоз укимасдилар. Качон уйларига кайтсалар икки ракат намоз укирдилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

Ханафий мазхабининг муътабар фикхий манбаларидан бири булмиш «Мажмаъул анхур» китобида шундай дейилади:

«Маълум булсинки, хайит намози Зухо (чошгох) намозининг урнига куйилган. Качонки, хайит намози бирор узр сабабли укилмай колса, икки ёки турт ракат нафл намоз укиш мустахаб булади. Турт ракат укиган афзал».

Баён этилган шаръий далил ва хужжатлардан келиб чикиб, Узбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши карантин шароитида Рамазон хайитини нишонлаш буйича куйидаги тавсияларни такдим этади:

1. Узбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси асосида масжидларда карантин даврида вактинча жамоат намозлари тухтатилганини инобатга олган холда Рамазон хайити (Ийдул фитр) намозини укиш хам мумин-мусулмонларнинг зиммасидан сокит булади.

Юртдошларимизга хайит куни куёш терак буйи кутарилгандан кейин уз хонадонларида турт ракатли нафл намози укишлари тавсия этилади.

2. Уламолар ва имом-хатиблар томонидан бугунги вактинчалик кийинчиликларга карамасдан, Рамазон хайити хар доимгидек хонадонларимизга, дилларимизга кувонч, юртимизга файз-у барака кириши, бир-биримизга булган мехр-окибатимизни янада зиёда булишига сабаб экани тугрисида, оммавий ахборот воситалари, теле, радиоканаллар, босма ва электрон нашрларда кенг куламли таргибот ишлари амалга оширилсин.

3. Хайит арафасида ва байрам кунлари ёши улуг кексаларимиз ва беморлар холидан хабар олиш хамда хайит билан табриклаш ва бошка миллий урф-одатларимиз билан боглик анъаналаримизни карантин талабларидан келиб чиккан холда амалга ошириш тавсия этилсин.

4. Коракалпогистон Республикаси, Тошкенг шахри ва вилоятларнинг марказларида «Рамазон хайити – хайру саховат айёми», «Рамазон хайити – хурсандчилик мавсуми», «Ийдул фитр – катта шодиёна» мазмунидаги ёзувлар пешлавхалари жойлаштирилсин.

5. 2020 йил 24 май куни Узбекистон мусулмонлари идорасининг Рамазон хайити табриги юртимиз ахлига етказилсин. Ушбу табрикдан сунг энг табаррук уламолар томонидан Рамазон хайити фазилатлари тугрисида телевидения оркали интервьюлар тизимли равишда давом эттирилсин.

6. Рамазон хайити арафасида ахолининг ёрдамга мухтож катламларини куллаб-кувватлаш максадида, хомийларни жалб этган холда «Саховат ва кумак» умумхалк харакати кенг камровли амалга оширилсин.

7. Рамазон хайити арафасида барча телеканаллар оркали эфирга узатилиши режалаштирилган курсатувлар Медиа-режаси асосида Коракалпогистон Республикаси козиёти козиси, Тошкент шахар ва вилоятлар бош имом-хатиблари хамда халкимиз орасида обрули диний уламоларимиз томонидан ташкил килинсин ва кенг ёритилсин.

8. Коракалпогистон Республикаси козиёти козиси, Тошкент шахар ва вилоятлар бош имом-хатиблари томонидан ижтимоий тармоклар оркали, «Рамазон хайити муборак булсин!» мавзусидаги маърузаларни Рамазон хайити куни онлайн тарзда бериб бориш ташкил этилсин.

Азиз юртдошлар, Аллохнинг рахмати ва баракоти ёгилиб турган ушбу дамда, калбимиз юмшаб, ихлосимиз ортиб турган лахзаларда дуо килайлик. Халкимизни, жонажон Ватанимизни офат-у кулфатлардан, бало-ю казолардан Узи саклаб, хаётимизни бундан-да фаровон килсин, дейилади Узбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши баёнотида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …