Главная / Жамият / Узбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар хакида маълумот берилди

Узбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар хакида маълумот берилди

2018 йилда Узбекистонда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу хакда Kun.uz мухбирига Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

41

«Буларнинг аксариятини хужалик юритувчи субъект рахбарлари ташкил килади – 580 нафар. Шунингдек, таълим сохасида 257 нафар, согликни саклаш тизимида 83 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Жинояти фош килинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, колганлари вилоят туман-шахар микёсидаги вазирликлар, идоралар хамда корхона ва ташкилотларда ишлаган.

Жиноий жавобгарликка тортилган ходимларнинг 821 нафари узганинг мулкини узлаштириш ёки растрата йули билан талон-торож килиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, колганлари эса бошка мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар булган», дейилади хабарда.

Кайд этиш керакки, 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар буйича катор шов-шувли номлар хам бор. Дастлаб, 2018 йилнинг февраль ойи охирида собик бош прокурор Рашид Кодиров Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида кулга олинганди. Унга нисбатан «Товламачилик», «Хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол килиш», «Пора олиш» моддалари буйича жиноят иши очилган. Шунингдек, ушбу жиноят иши буйича бош прокурорнинг собик уринбосарлари хамда Тошкент вилоятининг собик прокурорлари булмиш Жамшид Файзиев ва Улугбек Суннатов ушланганди.

Кейинрок ушбу иш доирасида яна ундан ортик киши камокка олинди. Улар орасида «Тошкентни титратган прокурор» – Тошкент шахар прокурорининг коррупция ва иктисодий жиноятлар буйича собик уринбосари, «Антибиотик» лакабли адлия маслахатчиси Мираглам Мирзаев ва унга якин булган бошка прокурорлар хам бор эди.

Жиноий ишнинг натижалари якин вактлар ичида кенг оммага ошкор килиниши айтилган.

Июль ойида эса Самарканд вилояти хокими Туробжон Жураев кулга олинди. У вилоятда коррупцион тизим яратгани, Самарканд вилоят хокимлигида турар жойлар куриш учун рухсатнома бериш, ер участкаларини таксимлашда узига хос «ставка» жорий этилгани маълум килинди. Тасдикланмаган маълумотларга кура, собик хокимнинг офисидан пора сифатида олинган 1 миллион доллар микдоридаги маблаг топилган. Айни вактда унинг иши судга оширилган.

2018 йилнинг сентябрь ойи бошларида эса Юнусобод тумани собик хокими Бахтиёр Абдусаматов катта микдордаги пора билан кулга олингани хакида хабар таркалди. Унга ва бошка мансабдор шахсларга нисбатан Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 ва бошка моддалари билан кузгатилган жиноят иши юзасидан хозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмокда. 

Утган йилнинг декабрь ойи охирида эса Узбекистон Давлат божхона кумитасининг собик раиси Муиджон Тохирий хибсга олингани хакида расман хабар берилди. 

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …