Главная / Жамият / Узбекистонда ишлаб чикарилувчи янги автомобиль такдимоти булиб утди. У аввалгиларидан бутунлай фарк килади
<

Узбекистонда ишлаб чикарилувчи янги автомобиль такдимоти булиб утди. У аввалгиларидан бутунлай фарк килади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили такдимоти булиб утди. Бунинг узига хос жихати шундаки, автомобиль Узбекистонда шу пайтгача ишлаб чикарилган бундай махсулотлардан фаркли равишда пикап шаклидадир.

Фото : KUN.UZ

Isuzu D-Max пикаплари учта модификацияда ва еттита рангда ишлаб чикарилади. Сотувлар 2020 йилнинг январь ойидан бошланади, аммо хозирданок уларга буюртма беришни бошлаш мумкин.

Вазни 865-1100 кг.ни ташкил килувчи Isuzu D-Max пикапи 2002 йилдан буён Япониянинг Isuzu Motors компанияси томонидан дунёнинг куплаб давлатларида ишлаб чикариб келинмокда. Узбекистонда бу автомобилнинг 2017 йилда ишлаб чикарилган Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танлаб олинган.

SamAuto компанияси Isuzu D-Max пикапининг 3 хил– 2 уриндикли, двигатель хажми 2,5 литрли D-Max SAHAR, 4 уриндикли, двигатель хажми 2,5 литрли D-Max OKSUS, 4 уриндикли, двигатель хажми 3 литрли D-Max IRBIS модификацияларда ишлаб чикаради ва такдим этади.

Йилига 500 тагача ишлаб чикарилиши мулжалланган бу моделларнинг нархлари 270-380 млн сум оралигида булади.

Тантанали равишда булиб утган такдимот маросими олдидан матбуот анжумани булиб утди.

– Бу автомобиллар Японияда ишлаб чикарилувчилари билан айнан бир хил, хар икки давлатда синаб курилганда 12-13 литр атрофида дизель ёкилгиси сарфлаши маълум булган. Агар Япония тарафи метанга мослаштирса, биз хам андоза олиб, бу ишни амалга оширишимиз мумкин. Аммо айни лойихада метан ёкилгиси кузда тутилмаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YYuxEzbONrMKYY-6julmhzTTGPVvHViY

Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди

Мутахассислар бириктирувчи тукима ва антиоксидантлар манбаи хисобланувчи, овкат хазм килишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва …