Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда инфляция даражаси 11,6 фоизни ташкил килмокда
<

Узбекистонда инфляция даражаси 11,6 фоизни ташкил килмокда

Хозирда Узбекистонда инфляция даражаси 11,6 фоиз булиб, бу курсаткич йил якунига кадар 11 фоизга тушиши кутилмокда.

Марказий банк раиси уринбосари Бехзод Хамроев мамлакатда инфляция холати хусусида маълумот берди. Унга кура, 2020 йилнинг утган саккиз ойида инфляция курсаткичи утган йилги билан солиштирганда 11,6 фоизни ташкил килган.

«Аввалрок йил якунигача инфляция курсаткичи 11-12,5 фоиз даражасида булиши прогноз килинган эди. Хозирда йил охиригача 11 фоиз атрофида инфляция булишини кутяпмиз. 2019 йилда бу курсаткич 15,2 фоиз булган. Курсаткич утган йилгига нисбатан 4 бандга пасайиши кутилмокда.

Кейинги йилда инфляция курсаткичида 10 фоиз, 2023 йилда 5 фоизлик таргетга эришиш режалаштирилган», деди Хамроев АОКАдаги матбуот анжуманида.

Бехзод Хамроев макроиктисодий баркарорлик, инфляция даражасини ушлаб туриш хозирда нега мухимлигини тушунтирди.

«Одамлар топаётган даромадниниг кадри булиши керак. Бир йилда ишлаб топган маблагингизнинг микдори канчалиги эмас, шу пулга нималар сотиб олиш мумкнилиги, нималарга курби етиши мухимрок.

Макроиктисодий баркарорликнинг асосий маъноси одамлар ишлаб топган даромаднинг кадрини ушлаб колишдир», дея Марказий банк вакилининг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Шунингдек, пандемия даврида ахолига ёрдам тарикасида канча кредит маблаги кечиктирилгани айтиб утилди.

«Карантин даврида хужалик юритувчи субъектлар, одамлар даромадини йукотди. Аммо кредит олганлар бор, буни тулаш керак. Шу нуктайи назардан, 26,5 трл сум кийматидаги кредитларни тулаш муддати 2020 йил 1 октябргача кечиктирилди.

Бунда юридик шахсларнинг 21,3 трлн сум микдоридаги кредитлари кечиктирилган булиб, бу улар олган жами карзларнинг 65 фоизини ташкил килади.

Кредит олган жисмоний шасхларнинг 88 фоизи кечиктириш имтиёзидан фойдалангани натижасида 5,3 трлн сум микдоридаги карзнинг тулаш муддати узайтирилди», деди Бехзод Хамроев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mgjuuNhk19OMEIxDe6hj-MnA1kiqi74i

«UzAutoMotors» судга махфий хужжатларни такдим этди. Суд давом этмокда

9 октябрь куни Тошкент шахар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссияси …