Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда илк бор Кашкадарёда Инновацион виртуал тергов полигони ташкил этилди
<

Узбекистонда илк бор Кашкадарёда Инновацион виртуал тергов полигони ташкил этилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан хукук тартибот ва жамоатчилик вакиллари иштирокида жорий йилнинг 10 январь куни утказилган видеоселектор давомида ички ишлар органлари ходимларининг касбий махоратини мунтазам ошириб бориш масаласига алохида эътибор каратиб, кадрлар тайёрлаш тизими энг янги ёндашувларга, инновацияларга асосланиши, улар шиддат билан узгараётган замон ва шарт-шароитларга мос булиши зарурлиги хакида тегишли топширик ва вазифаларни белгилаб берган эди.

Мазкур топширик ижросидан келиб чикиб, Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов томонидан 2019 йил ички ишлар идоралари учун «Инновация йили» деб эълон килинди.

Утган давр мобайнида соха ходимлари томонидан хорижий давлатларнинг хукукшуносларини инновацион ёндашувда тайёрлаш усуллари урганилди ва илмий тадкик килинди. Унинг натижасида миллий конунчилигимиз талабларига тулик мослаштирилган Кашкадарё вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасида мамлакатимизда дастлабки инновацион виртуал тергов полигони бунёд этилди. Бу хакда Kun.uz’га вилоят ИИБ матбуот хизмат маълум килмокда.

Виртуал тергов полигон барпо этилишида бевосита Кашкадарё вилоят ИИБ ходимлари Россия Федерациясининг «Фундаментальные системы анализа» компанияси мутахассислари билан хамкорликда, сертификатланган ходиса жойини виртуал куздан кечириш дастурий таъминоти яратилди хамда ушбу дастурни замонавий «VR OСULUS» ускуналарига урнатилди.

Инновацион виртуал тергов полигонида урнатилган дастурий таъминот исталган ходиса жойини моделини яратиш имкониятига эга булиб, терговчи ёки суриштирувчи виртуал тарзда ходиса содир булган жойни илмий ва назарий асосланган холда куздан кечирган холда амалиётда йул куйиши мумкин булган хатоларни бартараф этиш устида ишлаш имкониятини берди.

Технологиялар имкониятидан фойдаланиб, урганувчи машгулот хонасида виртуал холатда ходиса содир булган жойни реал вакт ва шароитда куздан кечиради. Унинг харакатлари компьютерда тахлил килиб борилади ва машгулот иштирокчиси уз хатосини тугриламагунига кадар тизим томонидан кейинги боскичга утиш имкониятини бермайди.

Шунингдек, урганувчи мазкур дастур доирасида уз харакатларини электрон тарзда баённомада расмийлаштириш, машгулот доирасида тузилган тест саволларига жавоб бериш хамда мавзуга доир адабиётлар билан танишиш имкониятига эга.

Инновацион дастурнинг яна бир афзаллик жихати шундаки, у нафакат тергов балки, жиноят кидирув ва эксперт-криминалистика ходимларини хам малакасини ошириш, амалий куникмаларини бойитиш учун хизмат килиши мумкин.

Сохада яратилган мазкур виртуал полигон тизимда хизмат килувчи ходимларнинг инновацион ёндашув асосида касб махоратини оширишда янги боскич булиб хисобланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lAJtRJoOZUHeufVOkUV9OS108ZyXiyR6

Узбекистонликлар асосан кайси давлатларга кучиб кетмокда?

АКШ узбекистонликлар энг куп кучиб кетаётган давлатлар учлигига кирди. Давлат статистика кумитасининг январь-июнь ойлари учун маълумотлари шундан …