Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда хавфсиз туризм стандартларини жорий килишга доир дастлабки мониторинг утказилди
<

Узбекистонда хавфсиз туризм стандартларини жорий килишга доир дастлабки мониторинг утказилди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси матбуот хизмати

11-16 май кунлари ишчи гурух томонидан мехмонхоналар, марказий автовокзал, марказий темир йул вокзали хамда Тошкент халкаро аэропорти каби инфратузилмалар холатининг дастлабки мониторинги утказилди, деб хабар бермокда Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси матбуот хизмати.

Кайд этилишича, сайёхларга хизмат курсатиш объектларидаги санитар шароитларни урганиш ва уларнинг хавфсиз фаолият юритишга тайёргарлигини текшириш максадларида Вазирлар Махкамасининг топширигига мувофик ишчи гурух ташкил этилиб, унинг таркибига Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси ва бошка вазирлик, идора, жамоат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) киритилди.

Урганиш натижаларига кура, мехмонлар хавфсизлигига оид баъзи камчиликлар аникланди. Ишчи гурух мутахассислари томонидан уларни бартараф килиш ва турли объектларда санитар хавфсизлик нормаларини ишлаб чикишда жамоавий фаолиятни йулга куйиш билан боглик тегишли курсатмалар ва тавсиялар берилди.


Фото: Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси матбуот хизмати

Ишчи гурух томонидан жойлаштириш воситалари учун янги санитар нормалар лойихаси тайёрланмокда, барча туристик объектларни санитар хавфсизлик воситалари билан таъминлаш буйича халкаро компаниялар билан музокаралар олиб борилмокда, Узбекистоннинг туризм сохасидаги санитар хавфсизлигини апробация килиш учун синов тизимини жорий этиш максадида хар бир худуддаги объектлар руйхати шакллантирилмокда.


Фото: Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси матбуот хизмати

Бундан ташкари, Ecolab (АКШ), Dıversey (Туркия), Saraya (Япония) ва бошка йирик санитар-гигиеник воситалар етказиб берувчилар, иншоотларни хавфсизлантирувчи протоколлар ва турли даражадаги мезонлар ишлаб чикувчилари билан музокаралар утказиш кутилмокда.  Максад санитар ишлов бериш ва гигиенага доир халкаро мезонларни татбик килиш, шунингдек, сайёхлар харакатланишининг барча боскичларида тегишли воситаларни етказиб бериш имкониятларини урганишдан иборатдир.

Шу билан бирга, махсулотларни Узбекистонга келтириш жараёнлари билан боглик масалалар ва уларнинг муддатлари, туристик бизнес вакиллари учун чегирмалар такдим этиш, мавжуд мезонлар буйича худудлар кесимида хам сертификация утказиш масалалари мухокама килинади.

Айни дамда Ишчи гурух томонидан Узбекистонда хавфсиз туризм стандартларини жорий килиш ва сертификатлашга оид зарур хужжатлар тайёрланмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

URkJn39__ptbCUqH5qp2Ndr1h-oWejtd

27 апрелдаги довул хакида нега олдиндан хабар берилмади? — масъуллар изохи

27 апрель кечаси Туркманистон худудидан кириб келган кучли шамол Узбекистоннинг бир нечта худудларида, айникса Бухоро …