Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди
<

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди.

Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими рахбари Фуркат Санаев телеграм каналида маълум килишича, Узбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан 23 нафари хорижда булган, 60 киши Узбекистонда хориждан келган беморлар билан мулокотда вирус юктириб олган.

Узбекистонга вирус 6 давлатдан турли рейслар оркали турли кунларда кириб келган. Айни вактда 82 беморнинг 7 нафарининг ёши 60дан юкори.

Тошкент шахридан ташкари Наманган (5 нафар), Фаргона (6 нафар), Андижон (3 нафар) ва Бухоро вилоятларида (3) беморлар шифохонага жойлаштирилган.

«Айни пайтда Узбекистонда коронавирус инфекцияси кайд этилиши холатлари 83тани ташкил этмокда. Улардан 35 нафари эркак, 48 нафари эса аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жихатдан карайдиган булсак,

0-9 ёшгача – 5 нафар
10-19 ёшгача – 2 нафар
20-29 ёшгача – 24 нафар
30-39 ёшгача – 17 нафар
40-49 ёшгача – 16 нафар
50-59 ёшгача – 11 нафар
60-69 ёшгача – 7 нафар

70 – 79 ёшгача булганлар хам 1 нафарни (миокард инфарктдан вафот этган бемор) ташкил этмокда.

Хозирга кадар Франция, Туркия, БАА, Россия, Саудия Арабистони хамда Швейцария давлатларида булиб кайтган 23 нафар фукарода коронавирус инфекцияси аникланган булиб, 60 нафар фукаро эса улар билан якин  мулокотда булгани учун юктириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 6 нафари Фаргона, 5 нафари Наманган ва 3 нафари эса Андижон вилоятларидаги юкумли касалликлар шифохонасида даволанмокда.

Шу йилнинг 22 март куни Истанбул–Бухоро чартер рейсида юртимизга олиб келиниб, карантинга олинган фукаролар орасидан Тошкент шахри, Тошкент ва Андижон вилоятларидан булган 3 кишида хам коронавирус инфекцияси аникланганди. Айни пайтда ушбу беморлар Бухоро вилоятидаги юкумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмокда. Колган беморлар эса пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ёткизилган.

Шифокорлар томонидан барча беморларга стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмокда.

Эслатиб утамиз, Согликни саклаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан хамкорликда эпидемиологик суриштирув хамда коронавирус инфекциясининг таркалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмокда», дейилади хабарда.

  • 27 март куни Наманган шахрида коронавирусдан илк улим холати кайд этилди. 12 март куни Туркиянинг Истанбул шахридан келган ва уй карантинига олинган аёлнинг 72 ёшли онаси коронавирус ташхиси куйилганидан кейин миокарддан вафот этган. Ушбу оилада яна 3 киши вирусдан зарарланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1ZqwoyTl8yMPMTwu-Mx6kGXX8j9V-wRZ

Бухоро вилоятида карантин чекловлари кучайтирилди. Иккита туманда шахсий транспорт харакати тухтатилди

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш буйича вилоят комиссияси расмий ахборот …