Главная / Иктисодиёт / Узбекистондаги энг йирик солик туловчилар маълум килинди

Узбекистондаги энг йирик солик туловчилар маълум килинди

Узбекистонда энг йирик солик туловчилар аникланди. Уларнинг туловлари 2019 йилда мамлакат бюджетидаги умумий тушумларнинг 37,5 фоизини ташкил этади.

«Фукаролар учун бюджет 2019» лойихаси доирасида Молия вазирлиги 20та энг йирик солик туловчи руйхатини эълон килди. Улар давлат бюджетига тушумларнинг деярли 38 фоизини таъминлайди.

Топ-20да «Навоий кон-металлургия комбинати» етакчилик килмокда – комбинатнинг солик туловлари 2019 йилда Узбекистон умумий бюджетидан 6,8 фоизни ташкил килади. Иккинчи уринда «Узтрансгаз» АК – компаниянинг бюджетдаги улуши 6,4%. Кучли учликка «Лукойл Узбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ якун ясаб берди – 4,5%.

Бундан ташкари, Узбекистоннинг энг йирик солик туловчилари Топ-10лигига «Олмалик кон-металлургия комбинати», (3,6 %), «Узбат» АЖ (2,5%), «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ (1,6 %), «Муборак нефтгаз» МЧЖ (1,4 %), «Шуртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ (1,3%), «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» (1,3%) ва «Кизилкумцемент» АЖ (1,2%) кирди.

Куйида Топ-20 солик туловчилар руйхати диаграмма куринишида келтирилади:

Жорий йилнинг июль ойи урталарида Молия вазирлиги Узбекистондаги энг йирик солик туловчилардан тушумлар улуши хакидаги маълумотни эълон килганди. Ушанда энг куп тушум «Узтрансгаз» хиссасига тугри келди (5,1%), кейин иккита кон-металлургия заводи бормокда – Навоий (5%) ва Олмалик (3,1%).

Эслатиб утамиз, аввалрок Узбекистонда инфляция 2021 йилга бориб 9,9 фоизга тушиши мумкин экани хабар килинганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Махаллаларда ижтимоий нафакани олиш тартиби соддалаштирилди

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тулаш тартиби тугрисида низомга тегишли …