Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистондаги бино ва иншоотларда энергия тежовчи технологиялардан фойдаланилади
<

Узбекистондаги бино ва иншоотларда энергия тежовчи технологиялардан фойдаланилади

Хукумат карори лойихасида республикадаги бино ва иншоотлар, ижтимоий соха ва турар жой объектларида энергия тежовчи технологиялар ва кайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш таклиф килинмокда.

Фото: Shutterstock

Узбекистон Республикаси норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида Вазирлар Махкамасининг «Республикадаги бино ва иншоотлар, ижтимоий соха ва турар жой объектларида энергия тежовчи технологиялар ва кайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори лойихаси мухокамага куйилди. Энергетика вазирлиги ушбу лойиха ташаббуси билан чиккан.

Кайд этилишича, энергия самарадорлиги ва кайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари буйича Республика комиссияси томонидан 2020 йилда вазирлик ва идораларнинг 691 та бино ва иншоотларида фотоэлектр станциялар ва коллекторлар курилиши, энергия самарадор дераза блокларини, светодиодли манбаларни уз ичига олган сенсорли датчиклар урнатиш буйича дастурий руйхатлари тасдикланиб амалга ошириламокда.

Узбекистон Республикаси Курилиш вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2021 йил учун (кейинчалик мунтазам равишда келгуси йиллар учун) «Ижтимоий соха объектларида хамда шахар ва кишлокларда куриладиган намунавий арзон уй-жойларда кайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш манзилли дастури»ни 2020 йилнинг 1 декабрига кадар Вазирлар Махкамасига киритади.

Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси Давлат унитар корхонаси билан биргаликда:

·       шахар ва кишлокларда куриладиган намунавий арзон уй-жойларда хамда ижтимоий соха объектларини лойихалаштириш ва курилишида замонавий курилиш материаллари ва энергия тежовчи технологиялар, кайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилишини таъминлайди;

·       янгидан курилган ва реконструкция килинган барча турдаги бино ва иншоотлар, ижтимоий соха, турар жой объектларини энергия тежовчи технологиялар ва кайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилганлигини инобатга олиб эксплуатацияга кабул килиш тизимини 2021 йил 1 январгача ишлаб чикади.

Барча турдаги янгидан курилган ва реконструкция килинган бино ва иншоотларни эксплуатацияга кабул килинишида энергия тежовчи технологиялар ва кайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилганлиги юзасидан «Узэнергоинспекция» томонидан мажбурий техник курикдан утказиш ва хулоса бериш тартиби белгиланади.

Узбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда «Ижтимоий соха объектларида хамда шахар ва кишлокларда куриладиган намунавий арзон уй-жойларда кайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш манзилли дастури»ни молиялаштиришда халкаро молия институтларининг бегараз маблаглари жалб этилишини таъминлайди.

«Узэлтехсаноат» ва «Узсаноаткурилишматериаллари» уюшмалари энергия тежовчи технологиялар, курилиш материаллари ва кайта тикланувчи энергия манбалари курилмаларини ишлаб чикаришни махаллийлаштириш чораларини куради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …