Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда энг кам уртача маошни тиббиётчилар ва укитувчилар олади
<

Узбекистонда энг кам уртача маошни тиббиётчилар ва укитувчилар олади

Жорий йил утган 9 ойи мобайнида Узбекистонда энг кам уртача номинал иш хакини тиббиёт ходимлари ва укитувчилар олганлар. Бунга Давлат статистика кумитаси эълон килган хисоботни урганиш давомида амин булиш мумкин.

Кумитанинг келтиришича, мазкур вакт мобайнида согликни саклаш ва ижтимоий хизматлар курсатиш сохалари вакилларининг уртача номинал иш хаклари 1 миллион 85 минг сумга тенг булган. Таълим сохаси вакиллари эса уртача 1 миллион 275 минг сум ойлик олганлар.

Айни пайтда энг юкори уртача ойликни молиячи ва сугуртачилар олган булиб, уларнинг уртача номинал иш хаки 3 миллион 213 минг сумни ташкил этган.

Ахборот ва алока сохалари Узбекистонда нисбатан юкори маош оладилар – уларнинг уртача номинал иш хаки такрибан 3 миллион 197 минг сумдир.

Давлат статистика кумитаси 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Узбекистонда уртача ойлик номинал хисобланган иш хаки 1 млн 684,5 минг сумни ташкил этгани, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 22,9 фоизга куп эканини маълум килади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

VZPnShcz6GnhcRN2HEUauzC66JQSPqzO

Иктисодиёт ва саноат вазирлиги махсулотлар таннархини камайтириш буйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чикиш топширигини бажармаган

2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иктисодий ислохотлар масалалари кумитасининг мажлиси …