Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда автомобиль нархи ошдими? UzAuto Motors маълумотга изох берди
<

Узбекистонда автомобиль нархи ошдими? UzAuto Motors маълумотга изох берди

Ижтимоий тармокларда UzAuto Motors Spark, Cobalt ва Lacetti янги автомобилларига нархларни оширгани тугрисида маълумот пайдо булди

Фото: KUN.UZ

Компания хабарига кура, 2020 йилдан бошлаб UzAuto Motors томонидан ишлаб чикарилаётган янги комплектациялардаги Spark, Cobalt, Lacetti автомобиллари жахон стандартларига оид техник регламентга амал килган холда баъзи кушимча опциялар билан жихозланмокда.

«Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига кушимча сифатида кушилган. Яъни автомобиль нархи уз-узидан эмас, кушимча опция урнатилгани учун бироз ошган. Мазкур холат дилер ва харидор уртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида хам келтириб утилган», – дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, шартнома шартларига кура, кушимча опциялар киритиш билан боглик равишда автомобиль (товар) нархи узгарган такдирда харидор уз хохишига биноан туланган тулов суммани кайтариш шарти билан товарни кабул килишдан воз кечиши, кийматдаги фаркни тулаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин булган бошка модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб килиш хукукига эга.

UzAuto Motors кушимча опциялар, уларнинг тури ва нархи буйича батафсил маълумот келтирилган жадвални хам эълон килди:

Ҳаққимизда

Яна маълумот

raCy-t4YkFNT2vUQGJ9tYpu-OYjHpcrB

«Узбекистонда кийноклар олдиндан бор, факат хукумат буни тан олмасди» – Омбудсман

Олий Мажлиснинг инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) Улугбек Мухаммадиевнинг таъкидлашича, мамлакатимизда жазони ижро этиш муассасаларида, …