mudofaaУзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат кумитасида Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамгармаси ташкил этилди. Вазирлар Махкамасининг карори билан Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамгармаси маблагларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тугрисидаги низом тасдикланди.

Низомга кура, Жамгарма маблаглари куйидаги манбалар хисобига шакллантирилади:

а) Узбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мудофаа-саноат комплексини ривожлантиришга белгиланган тартибда ажратиладиган маблаглари;

б) Кумитага туланадиган воситачилик хаки, жумладан:

курол-ярог, харбий ва махсус техника етказиб бериш, харбий-техник хизматлар курсатиш буйича тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) кийматининг 1 фоизи;

мудофаа саноати комплекси корхоналари ишлаб чикарган харбий ва икки хил максадда ишлатиладиган махсулотларни сотиш буйича тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) кийматининг 1 фоизи;

бушайдиган харбий-техник мулкни ташки бозорга сотиш буйича тузилган контракт кийматининг 30 фоизи;

в) Кумита томонидан конун хужжатларида белгиланган фаолият сохаларини лицензиялашдан тушадиган маблагларнинг 100 фоизи, шу жумладан кайд этилган максадлар учун тегишли вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган бюджет маблаглари;

г) Кумита таркибига кирадиган ташкилотларнинг Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги хамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси билан келишилган холда микдори белгиланадиган ажратмалари;

д) шартнома (контракт) мажбуриятларини бузганлиги учун юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар микдорининг 100 фоизи;

е) жамгарма буш маблагларини ликвидли молия воситаларида (депозитлар, кимматли когозлар, облигациялар ва бошкалар) вактинча жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

ж) конун хужжатларида такикланмаган бошка манбалар.

Жамгарма маблаглари:

мудофаа саноати комплексини куллаб-кувватлаш, унинг салохиятини ривожлантириш ва ошириш, шунингдек, янги ишлаб чикаришларни ташкил этиш буйича дастурлар ва лойихаларни, шу жумладан инвестиция лойихаларини молиялаштиришга;

курол-ярог, харбий техника ва харбий-техник мулкни ишлаб чикиш хамда модернизациялаш тадбирларини молиялаштиришга;

мудофаа саноати сохасида илмий-тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишга;

харбий ва икки хил максадда ишлатиладиган махсулотларни ишлаб чикиш, ишлаб чикариш, таъмирлаш, йук килиш ва кайта ишлаш сохасидаги лойихалар хамда тадбирларни амалга ошириш учун экспертлар, шу жумладан халкаро мутахассислар ишини ташкил этишга;

Кумита кадрларини, жумладан, хорижий таълим муассасаларида кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларига;

хорижий давлатлар ва халкаро ташкилотлар делегацияларининг Кумита ваколатига тааллукли масалалар буйича Узбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этишга;

семинарлар, давра сухбатлари, конференциялар, амалий машгулотлар, тренинглар, Кумитанинг профилактика ва бошка тадбирларини утказишга;

Кумита ходимларининг мамлакат ичида ва ташкарисида хизмат сафарларида булиш харажатларини тулашга;

Кумита ахборот-коммуникация технологияларига хизмат курсатиш ва уларни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини амалга оширишга;

Кумитанинг Ташки иктисодий фаолият департаменти ходимларини таъминлашга;

Кумита ижро этувчи аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари моддий-техника базасини мустахкамлаш хамда ривожлантиришга;

Кумита ходимларини моддий рагбатлантириш ва ижтимоий химоя килишга;

Кумита фаолиятини яхшилашга каратилган тадбирларга;

Кумитанинг Узбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари билан копланмаган жорий харажатларига йуналтирилади.

Жамгарма маблагларидан Узбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди уринбосарлари билан келишилган холда конунчиликда такикланмаган бошка максадларда хам фойдаланиш мумкин.

Жамгарманинг 25 фоиздан ортик булмаган маблаглари Кумита ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рагбатлантириш ва ижтимоий химоя килишга йуналтирилади.

Жамгарманинг Кумита раиси рахбарлик киладиган Кенгаши Жамгарма маблагларини бошкариш органи хисобланади.

Жамгарма Кенгашининг шахсий таркиби Кумита, унинг идоравий мансуб ташкилотлари вакилларидан шакллантирилади ва Кумита хайъати томонидан тасдикланади.

Жамгарма кенгашининг мажлислари хар чоракда камида бир маротаба утказилади. Зарурат булганда, Жамгарма кенгашининг навбатдан ташкари мажлислари хам чакирилиши мумкин. Жамгарма Кенгаши мажлислари уларда Кенгашнинг камида уч аъзоси иштирок этганда хукукий ваколатли хисобланади.

Жамгарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларининг прогноз курсаткичлари Узбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди уринбосари билан келишган холда Кумита раиси томонидан тасдикланади.

Жамгарма маблаглари Кумитанинг Узбекистон Республикаси Марказий банки булинмаларида очиладиган банк хисобракамлари оркали сарфланади. Жамгарма харажатлари Узбекистон Республикаси Марказий банки булинмалари томонидан Кумитанинг тулов топширикномаси асосида туланади.