Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда ККС дунёдаги энг кам соликлардан бирига айланади

Узбекистонда ККС дунёдаги энг кам соликлардан бирига айланади

hisobКонун хужжатлари таъсирини бахолаш тизими порталида Узбекистон Республикаси солик тизимини ислох килиш концепцияси лойихаси эълон килинган. Концепция бандларидан бирида ККС ставкасининг пасайтирилиши назарда тутилган. Бу хакда Norma ёзмокда.

ККС ставкасини 20%дан 12%гача пасайтириш таклиф этилмокда. Бунда уни туловчилар доираси кенгайтирилади. Барча бизнес субъектлари, шу жумладан йилига 1 млрд сумдан ортик оборотга эга якка тартибдаги тадбиркорлар хам уни тулайди.

Бугунги кунда микрофирмалар ва кичик корхоналар факат ихтиёрий равишда ККС тулайдилар, савдо ва умумий овкатланиш корхоналари бундан мустасно.

ККСни хисоблаб чикариш ва тулаш механизмлари соддалаштирилади. Харид килинган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан чегирилмайдиган харажатлар ва капитал куйилмалар (асосий воситалар ва номоддий активлар) буйича бутун «кирувчи» ККСни хисобга киритиш таклиф этилмокда.

Мавжуд тизимда ККСни факат хакикатда олинган хамда ишлаб чикарилган ва уз эхтиёжлари учун ишлатилган товарлар (ишлар, хизматлар) буйича, агар бунда муайян шартларга риоя этилса, хисобга киритиш мумкин. Капитал куйилмалар ва чегирилмайдиган харажатлар буйича ККС хисобга кабул килинмайди.

Кишлок хужалиги махсулотлари чакана тармок оркали сотиладиган булса, уни сотиш буйича оборотларни ККС тулашдан озод килиш мулжалланган.

Солик камровини ошириш максадида, шу жумладан товарларни импорт килиш чогида ККСни тулаш буйича самарасиз имтиёзлар инвентаризациядан утказилиб, бекор килинади.

Солик кодекси ва бошка НХХларда куп сонли солик туловчиларга ККСни тулаш буйича имтиёзлар берилган, улар туловдан озод килинган. Купинча улар максадсиз тусга эга булиб, ККС тулаш ва хисоблаш занжири узилишига олиб келади.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …