Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда ID-карталар качондан жорий килинади? – ИИВ ойдинлик киритди
<

Узбекистонда ID-карталар качондан жорий килинади? – ИИВ ойдинлик киритди

2018-йил 1-ноябрида Тошкент шахрида шахсни тасдикловчи хужжат сифатида хориж тажрибаси кулланилиб, ID-картаси жорий килиниши белгиланган эди. ИИВ ID-карталар Тошкентда ва республикада качондан амалиётга киритилишига ойдинлик киритди. Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бош бошкармаси, бошкарма бошлиги подполковник Баходир Усмонов Kun.uz мухбири саволига жавоб берар экан, бу масалада айни вактда тест тартибида ишлар олиб борилаётгани, яхши натижа берсагина амалиётга тулик киритилишини билдирди.

«2018 йил 1 ноябридан Тошкент шахрида синов тарикасида ID-карта жорий килиниши кузда тутилган эди. Бу буйича ишлар олиб бориляпти, синовлар узининг ижобий натижасини берса, ID-карта кенг жорий килиниши белгиланган», – деди подполковник.

01

У, шунингдек, келгуси йил 1 январидан хорижга чикиш паспорти бериладими ёки у хам кечиктириладими, деган саволга хам жавоб берди.

«Президент фармонига асосан 2019 йил 1 январидан Узбекистон республикасида фукароларнинг чет элга чикиш паспорти амалиётга киритилиши белгиланган. Бу буйича ишлар олиб борилмокда. Шунга кура, 1 январдан хорижга чикиш паспорти берила бошланади. Хорижга чикиш хукукини такдим этувчи ОВИР-стикер бериш тухтатилади.

Фукаролар узларининг амалдаги биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январгача ОВИР-стикер талаб килинмайдиган мамлакатларга чика олишади. Илгари расмийлаштирилган стикер муддати утмаган булса, шу давр ичида уша паспорт эгаси ОВИР талаб килинадиган хорижий давлатларга хам чикиши мумкин булади», – дея таъкидлади Баходир Усмонов.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …