Главная / Жамият / Узбекистонда Халкаро кишлок аёллари куни нишонланади
<

Узбекистонда Халкаро кишлок аёллари куни нишонланади

Узбекистон Вазирлар Mахкамаси Кишлок хужалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халкаро кишлок аёллари куни” сифатида кенг нишонлаш тугрисидаги таклифини маъкуллади.

Хукумат агросаноат йуналишидаги тегишли ташкилотлар, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликларига жорий йилнинг 15 октябрь куни ушбу кунга багишланган тадбирлар ташкил этишни топширган.

p7uyoaobicw6osmsak0x_qhgpif61un6

Mаълумот учун, ушбу байрам 2007 йилда БМТ Бош Aссамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги 62/136-сонли резолюцияси билан расман тасдикланган. Ушбу резолюция кишлок аёлларининг, жумладан туб халкларга мансуб аёлларнинг мухим ролини ва уларнинг кишлок хужалиги ва кишлок жойлари ривожланишини жадаллаштириш, озик-овкат хавфсизлигини ошириш ва кишлок жойларида ночорликка бархам беришдаги хиссасини тан олади.

Бугунги кунда дунёнинг куплаб давлатларида мазкур сана Халкаро кишлок аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмокда.

Ушбу кунни утказиш БМТнинг 1995 йилда Пекинда утказилган 4-Аёллар анжуманида илк бор таклиф килинган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …