Главная / Жамият / Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади
<

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмокда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарканд, Бухоро ва Хивада бюджети 20 млн долларлик “Султона” тарихий телесериалининг биринчи фасли суратга олиш ишлари бошланади. Сериал инглиз тилида суратга олиниб, унда Голливуд актёрлари роллар ижро этади. Хозирча актёрларнинг номлари сир тутилмокда.

Сериални суратга олиш билан МДХдаги телеконтент ишлаб чикарувчи энг йирик кинокомпания Star Media шугулланади. Сериалнинг биринчи фасли 6 та сериядан ташкил топиб, унда XVII асрдаги геосиёсат, хокимият ва мухаббат вокеалари гавдаланади.

Сериални суратга олиш ишлари Тошкентда мухокама килинди. Учрашувда хорижий компаниядан унинг асосчиси ва бош продюсери Владислав Ряшин ва унинг хамкори – француз-америка продюсери Жан Шарль Леви (“Ал-Кудс”, “Пойга” ва “Арвохлар мамлакати” фильмлари) иштирок этган.

Шунингдек, Star Media Россиянинг Биринчи канали билан биргаликда 2020 йилда Узбекистонда яна бир лойихани – “Тошкент – нон шахри” фильмини суратга олишни амалга оширмокчи. Ушбу фильм режиссёр Шухрат Аббосовнинг фильми ремейки хисобланмайди. Унда умуман янги вокеа хакида сузланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …