Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда Энергетика вазирлиги иш бошлайди. Унга вазир хам тайинланди
<

Узбекистонда Энергетика вазирлиги иш бошлайди. Унга вазир хам тайинланди

инланди Алишер Султонов/Фото: Узбекнефтгаз матбуот хизмати
Алишер Султонов/Фото: Узбекнефтгаз матбуот хизмати

Узбекистонда энергетика сохасидаги ягона давлат сиёсатини урнатувчи янги ваколатли орган — вазирлик ташкил этилди. Бу хакда Kun.uz мухбири хабар бермокда.

Маълум килинишича, Узбекистон хукумати аъзоси, Бош вазир уринбосари — Геология, ёкилги-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси рахбари Алишер Султонов янги ташкил этилган вазирликни бошкариши кутилмокда.

Тегишли хужжатга мувофик, «Узбекэнерго» АЖ, «Узбекнефтгаз» АЖ, «Узбекгидроэнерго» АЖдан давлат-хокимият ваколатларини энергетика сохасида мазкур давлат бошкаруви органига утказиш назарда тутилган.

Узбекистон Президенти якин кунларда «ихчам хукумат»ни ишлаб чикиш, Вазирлар Махкамасини ислох этишга чакирганди.

«Биз марказда ва жойларда ортикча мажлисларни кескин камайтириб, купрок амалий ишлар ва аник натижа билан шугулланишимиз керак. Нега деганда, одамлар курук мажлисбозликдан чарчади.

Олиб бораётган ислохотларимиз ва давр талабидан келиб чиккан холда, Вазирлар Махкамаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уни чинакам ижро хокимиятининг олий органига айлантириш вакти келди, деб уйлайман», — деганди Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан килган маърузасида.

Шундай килиб, Геология, ёкилги-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси хам тугатилиши, урнига Энергетика вазирлиги иш бошлаши мумкин. Шу билан бирга Алишер Султонов Бош вазир уринбосари лавозимидан кетиб, вазирлик билан чекланади, аммо аввалдан унинг назоратида булган тармокнинг барча ташкилотлари Султонов ихтиёрида колади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ywzLMLwLiV6Yz-F01v-Hm1sZAQk_RTuU

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг буйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу хакда Ички …