Главная / Жамият / Узбекистон биринчи марта энг катта харбий машгулотларни утказишни бошлади
<

Узбекистон биринчи марта энг катта харбий машгулотларни утказишни бошлади

Узбекистон Мудофаа вазирлиги 26 ноябрдан мамлакат буйлаб харбий кисмларнинг жанговар тайёргарлигини текшира бошлаганини маълум килди.

05

Вазирлик матбуот котиби Темир Назриевнинг маълум килишича, бунга кадар харбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги факатгина харбий округлар микёсида текширилган. Бу каби кенг куламли куккисдан текширувлар Узбекистон армиясида аввал утказилмаган.

-Узбекистон Республикаси Президенти, Куролли Кучлар Олий Бош Кумондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофик, бугун, эрта тонгда Мудофаа вазирлиги кушинлари укув тревогаси буйича кутарилди. Мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги кушинларининг жанговар шайлиги текширилади. У беш кун давом этиб, турт боскичда амалга оширилади,- деди Темир Назриев 26 ноябрда таркатилган видеоахборотда.

Машгулотлар давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бошкарувни амалга ошириши хамда кушинларни юкори даражадаги жанговар шайликка келтириши, шунингдек, булинмаларнинг уюшкоклик билан белгиланган худудларга чикиб кетиши ва тезкор вазифаларни бажаришга тайёр эканлиги билан боглик масалалар куриб чикилади

Узбекистон уз Куролли кучларидаги жанговар тайёргарликни текшириши хакида Киргизистон Ташки ишлар вазирлигига 25 ноябрда нота топширгани хабар килинган эди.

“Тадбир Узбекистон Республикаси бошка мамлакатларга нисбатан олдин кабул килган мажбуриятларга катъий амал килинган холда утказилади ва кушни давлатларнинг манфаатларига карши каратилган эмас”, – дейилади нотада.

Global Firepower халкаро харбий тадкикотлар марказининг 2018 йил учун эълон килинган жахон давлатлари куролли кучлари рейтинги (Military Strength Ranking)да Узбекистон армияси кудрати буйича 136 давлат орасида 39-уринга куйилди.

2017 йилда Узбекистон армияси 48-уринда эди. Жорий йил хисоботида узбек армияси рейтинги 9 погона юкорилаган.

Марказ хисобича¸ Узбекистон харбийларининг умумий сони 76 500 нафарни ташкил этади¸ улардан 56 минг 500 нафари хизматдаги харбийлар, 20 минг нафари захирадаги аскарлардир. Мамлакат армияси бюджети 70 миллион АКШ долларини ташкил этади.

Хисоботда таъкидланишича, узбек армияси 179 харбий самолёт, 73та вертолёт, 420та танк, 715та зирхли машина, мингдан ортик артилерия куролларига эгалик килади.

Харбий кудрат рейтингидаги биринчи учликни АКШ, Россия ва Хитой армияси эгаллаган.

МДХ мамлакатлари орасида Украина 29-уринда, Узбекистон 39-уринда, Беларусь 41-уринда, Козогистон 50-уринда, Озарбайжон 53-уринда, Туркманистон 80-уринда, Киргизистон 91-уринда, Тожикистон 96-уринда кайд этилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

BPG-QxVAp4Vmca626OtLF2BXmuWOPSkq

Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этмокда, аммо пасайиш суръати секинлашмокда

Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этаётган булса-да, минтакада унинг пасайиш суръати секинлашган. Кашшокликнинг энг …