Главные новости
Главная / Иктисодиёт / “Узбекистон билан хамкорликка катта оптимизм билан карайман” – RusatomOverseas президенти
<

“Узбекистон билан хамкорликка катта оптимизм билан карайман” – RusatomOverseas президенти

rusatom“Росатом” Узбекистон билан хамкорликка катта оптимизм билан карайди. RusatomOverseas президенти Евгений Пакерманов Сочида булиб утаётган X “АТОМЭКСПО” халкаро форуми доирасида KUN.UZ мухбирининг саволига шу мазмунда жавоб берди.

“Узбекистонда атом энергетикаси нима эканини яхши билишади. Албатта, хар бир мамлакатда узига хослик булади. Умуман олганда, интеграциялашган таклифлар факат сохага янги кириб келган мамлакатлар учун дея олмайман, бу хизматлар менюсидан хар бир мамлакат узига кераклисини танлаб олади. Махаллий саноат, махаллий илм-фан, махаллий кадрлар – барчаси ядровий инфратузилманинг ривожланиш даражасига, яъни муайян мамлакатнинг лойихаларни амалга оширишга тайёргарлик даражасига боглик.

Шундай мамлакатлар борки, у ерларга бориб, ядровий технологиялар хакида базавий маълумотлар берамиз. Бирок Узбекистонда бунга хожат йук, худди шундай Козогистонда хам, чунки у ерда профессионаллар ишлайди. Шунинг учун мен бу икки мамлакат билан хамкорлик килишга катта оптимизм билан карайман, зеро биз бир мактаб курганмиз, бир илдизга эгамиз, одамларимиз бир тилда гаплашишади, бу эса лойихаларни амалга ошириш учун жуда яхши база була олади”, – дейди RusatomOverseas президенти.

Унинг сузларига кура, “Росатом” атом технологияларини таклиф килувчи дунёдаги ягона вендер эмас, бошка мамлакатларда хам атом технологияларига доир хизматлар такдим этилади.

“Бирок “Росатом” шуниси билан узига хоски, у дунёдаги ягона тулик вертикал интеграциялашган компания хисобланади, унинг таркибида атом станцияси фаолияти учун зарур булган барча махсулотлар мавжуд. Атом станциясининг хаётий давомийлиги эса – юз йилдан ортик, яъни биз уран казиб чикарамиз, уни кайта ишлаймиз, ёнилги ишлаб чикарамиз, лойихалаштириш ишларини амалга оширамиз ва атом станциялар курамиз; сервислар, эксплуатация, модернизация билан таъминлаймиз. Биз хамкорларимиз ва  мижозларимизга мажмуавий хизматлар спектрини таклиф килишга тайёрмиз. Бу жуда мухим, чунки лойихалар узок истикболли булиб, катта сармоявий ресурсни талаб килади. Эртанги кунга ишонч булиши учун булгуси моделни тугри хисоб-китоб килиш зарур. Шу боис мижозлар ва хамкорларимиз атом электр станцияси курилишига доир карор кабул килаётганларида эксплуатация шароитлари шаффоф булиши, асосий харажатлар булиши, ёкилги етказиб бериш кафолатланиши ва техник карорлар тугри, тушунарли ва хавфсиз булиши мухим”, – дейди Е.Пакерманов.

У бунга яккол мисол сифатида утган йили икки мамлакат президентлари иштирокида имзоланган Миср лойихасини келтиради.

“У ерда биз бирйула катта шартномалар пакетини имзоладик – бу хам АЭС курилиши, хам 60 йилга ёнилги етказиб бериш. Бу унлаб йилларга сервис билан таъминлаш ва бэкэнд сохасидаги карорлар хамдир.

Шунингдек яна бир мухим жихат – молиявий карорлар, яъни улар турлича булиши мумкин, зеро бизда турли мамлакатларда турли моделлар бор – бу хам давлатлараро кредитлар, хам bio моделига оид лойихалар булиб, биз АЭСларни купинча шу мамлакатлар хукуматлари билан бирга курамиз, бирга эгалик киламиз, бирга эксплуатация киламиз, бирга электр энергиясини ишлаб чикарамиз ва табиийки, улар билан бирга таваккал киламиз, яъни биз лойиханинг барча кийинчиликларини хамкорларимиз билан бирга бахам курамиз.

Шундай экан, бу шунчаки яна бир марта шартнома имзолаш ва пулни кулга киритиш эмас, балки айнан хамкорлик алокаларини урнатиш истаги эканига  барча ишонч хосил килиши мумкин”, – дея таъкидлайди мутахассис.

RusatomOverseas – “Росатом” давлат корпорациясининг чет эл бозорларидаги Атом электр станцияси хамда Ядровий илм-фан ва технологиялар маркази курилиши билан боглик интеграциявий таклифлар таргиботи учун масъул компанияси.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

nmYszMHsQk7gt9HIlapfppLeAA7kwq8L

Энг куп молиявий конунбузилиш холатлари кайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум булди

2019 йилнинг 1-ярим йилида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг худудий бошкармалари томонидан Иш режа, …