Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистон билан Япония уртасида солик сохасидаги конвенция кучга кирмокда
<

Узбекистон билан Япония уртасида солик сохасидаги конвенция кучга кирмокда

Хозирда икки давлат уртасидаги мазкур сохадаги муносабатлар СССР хукумати ва Япония хукумати уртасида 1986 йил 18 январдаги даромад солигига нисбатан икки томонлама соликка солишни олдини олиш тугрисидаги конвенция билан тартибга солиниб келаётган эди.

2020 йил 17 октябрь куни Узбекистон билан Япония уртасида икки ёклама соликка тортишни бартараф килиш хамда соликларни тулашдан бош тортиш ва буйин товлашнинг олдини олиш тугрисидаги конвенция кучга киради.

ТИВ хабарига кура, хужжат Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида 2019 йил 19 декабрь куни Токио шахрида имзоланган.

Конвенция солик сохасида кулай шарт-шароит яратиш ва солик маъмуриятчилиги шаффофлигининг халкаро стандартларига жавоб берадиган икки томонлама муносабатларнинг мустахкам хукукий асосларини шакллантириш оркали савдо-иктисодий ва инвестициявий салохиятни кенгайтиришга каратилган.

Хозирда икки давлат уртасидаги мазкур сохадаги муносабатлар СССР хукумати ва Япония хукумати уртасида 1986 йил 18 январдаги даромад солигига нисбатан икки томонлама соликка солишни олдини олиш тугрисидаги конвенция билан тартибга солиниб келаётган эди. Ушбу конвенцияга нисбатан Узбекистоннинг хукукий ворислиги 1994 йил 17 майда ноталар алмашинуви билан белгиланган. Янги конвенция мазкур хужжатни алмаштиради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …