Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистон яна карантинга кайтмокда
<

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, 10 июлдан 1 августгача Узбекистонда автомобиль харакатини чеклаш, вилоятлараро автотранспорт катновларини такиклаш, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шугулланувчи йирик дуконлар фаолиятини тухтатиш, оилавий туй хамда бошка маросимлар, оммавий тадбирлар утказишни хам такиклаш кузда тутилган.

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга кадар республика микёсида куйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

  • автотранспорт воситаларининг харакати чекланди;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган холда конунчиликда белгиланган тартибда мехнат таътилига чикарилиши, колган кисмининг мехнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;
  • давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йигилишлар утказиш такикланди, зарур холларда йигилишларни видеоконференцалока режимида утказиш белгиланди;
  • худудлар уртасида автотранспорт воситалари катнови такикланди (кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг харакати бундан мустасно);
  • томоша, маданий-кунгилочар ва бошка оммавий тадбирларни утказиш такикланди;
  • туй хамда бошка оилавий маросимларни утказиш такикланди;
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, ахолининг кучаларда ва майдонларда уч кишидан ортик булиб харакатланиши чекланди.

Шунингдек, куйидаги объектлар фаолияти тухтатилди:

  • парклар ва истирохат богларидаги аттракционлар;
  • буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шугулланувчи йирик дуконлар;
  • спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;
  • ташкилий-хукукий ва мулкчилик шаклидан катъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, укув курслари ва хар кандай тугараклар;
  • умумий овкатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);
  • санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгохлари, мехмон уйлари, пляжлар ва бошка дам олиш масканлари;

Махсус комиссия халкаро авиакатновлар ва юк ташувлар билан боглик янги тартиблар белгилаган:

  • халкаро авиакатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни тахлил килган холда икки бараварга кискартирилади;
  • халкаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниклаш буйича тест топширади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

4GyK1cOeKIbcD9Wjm600EdASXUn6q0Ub

Тошкент шахри ва Тошкент вилояти туманлари худудлари узгартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шахри ва Тошкент вилоятининг узаро чегарадош булган туманлари …