Главная / Жамият / Узбекистон ахолиси сони 33 миллион нафардан ортди

Узбекистон ахолиси сони 33 миллион нафардан ортди

Узбекистон Республикаси доимий ахолиси сони 2018 йил 1 октябрь холатига 33085,2 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 428,5 минг кишига ёки 1,3 %га усган. Бу маълумотлар Давлат статистика кумитаси хисоботида келтирилган.

Шахар ахолиси сони 16728,2 минг кишини (жами ахоли сонидаги улуши 50,6 %), кишлок ахолиси сони 16357,0 минг кишини (49,4 %) ташкил этган.

2018 йил 1 октябрь холатига кура, энг куп ахоли сони Самарканд вилоятида 3777,8 минг кишини (республика ахолиси сонидаги улуши 11,4 %ни) ва Фаргона вилоятида 3665,6 минг кишини (11,1 %), аксинча энг кам ахоли сони Сирдарё вилоятида 825,8 минг кишини (2,5 %) ва Навоий вилоятида 969,7 минг кишини (2,9 %) ташкил этган.

Давлат статистика кумитасининг маълумотларига кура, 2017 йил Узбекистон ахолисининг уртача ёши 28,5 ёшни ташкил этган, бу курсаткич 1991 йили 23,3 ёшни ташкил этганди.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …