Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистон аэропортлари халкаро парвозлар тикланишига тайёргарлик кура бошлади
<

Узбекистон аэропортлари халкаро парвозлар тикланишига тайёргарлик кура бошлади

Узбекистон аэропортлари мехмонлар ташрифига кизгин тайёргарликни бошлаб юборган, деб маълум килди «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати.

Хабар килинишича, Turkish Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, Сибирь каби 20дан ортик хорижий авиакомпаниялар вакиллари ва «Узавиация» агентлиги иштирокида мулокот булиб утган.

Музокараларда пандемия ва ундан кейинги холатларда хорижий авиакомпанияларнинг узаро парвозларни кайта тиклаш ва самарали йулга куйиш масалалари атрофлича мухокама килинган.

Жумладан, «Uzbekistan Airports» АЖ Бошкаруви раиси Ровшан Исмоилов Узбекистон аэропортлари авиаташувларни тиклаш ва хамкорликда фаолият олиб боришдан манфаатдорлигини кайд этган.

«Учрашувда сузга чиккан хорижлик шериклар уз таклиф-мулохазалари оркали Узбекистон Республикасига парвозларни кайта тиклашга хар жихатдан тайёр эканликларини билдиришди», – дейилади пресс-релизда.

Самарканд халкаро аэропорти, 2020 йил март

Эслатиб утамиз, коронавирусга карши кураш доирасида Узбекистон 16 март кунидан эътиборан жахоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль катновларини тухтатган эди. 30 мартдан бошлаб Узбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиакатновлар бутунлай тухтатилганди.

18 майдан эътиборан бир нечта ички рейслар ва йуловчи поездлари кайта йулга куйилди.

Маълумот урнида, президент топшириги асосида Андижон, Бухоро, Урганч ва Карши халкаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш буйича тендер эълон килиниши кутилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

93VIpzAlPSH_CMKT1QrPYuIML8VlDm6a

Президент ахоли томоркалари буйича янги карор имзолади

Президент “Ахоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг кушимча чора-тадбирлари тугрисида”ги карорни имзолади. Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари …