Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистон Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоларини сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф килди
<

Узбекистон Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоларини сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф килди

2019 йилнинг 6 август куни Туркияда амалий ташриф билан булиб турган Узбекистон Республикаси ташки ишлар вазири Абдулазиз Комилов Анкара шахрида Туркия Республикаси Буюк миллат мажлисининг раиси Мустафо Шентоп билан учрашди.

Учрашувда парламентлараро алокаларнинг бугунги холати ва уни кенгайтириш истикболлари мухокама килинди. Таъкидланганидек, 2017 йилда Узбекистон Олий Мажлиси ва Туркия Буюк миллат мажлиси уртасида хамкорлик тугрисидаги меморандум имзолангани Узбекистон-Туркия хамкорлиги хукукий асосининг мухим таркибий кисми булди.

gg5giysngegbvpuldxw1-b9yu45hwvha

Парламентлараро хамкорлик икки мамлакат уртасидаги узаро муносабатларни хар томонлама ривожлантиришнинг кулай омили сифатида мухимлиги таъкидланди. Кайд этилганидек, хамкорликнинг конунчилик асосларини мустахкамлаш, иктисодий ва бошка сохадаги куп киррали муносабатларни янада ривожлантириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари уртасидаги узаро манфаатли алокаларни кенгайтиришда мухим роль уйнайди.

Учрашувда Узбекистон-Туркия кун тартибидаги бошка долзарб масалалар юзасидан хам фикр алмашилди, туризм, маданий-гуманитар, таълим ва бошка сохалардаги алокаларни мустахкамлашга конунчилик жихатидан кумак беришга томонларнинг тайёр эканлиги тасдикланди.

Сухбат чогида 2018 йил март ойида Тошкент шахрида булиб утган хамкорликнинг парламентлараро гурухлари биринчи кушма мажлисининг муваффакиятли утказилгани кайд этилди, Олий Мажлис делегациясининг Анкара шахрида иккинчи кушма мажлисда иштирок этиш учун Туркияга ташрифини ташкил этиш масаласи мухокама килинди.

Конун ижодкорлиги сохаси, парламент сайловларини ташкил этиш ва утказиш буйича тажриба алмашишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди. Узбекистон томони Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоларини жорий йил декабрь ойида булиб утадиган Олий Мажлис ва халк депутатлари махаллий Кенгашларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф килди, дейилади ТИВ хабарида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Geap_VsdEDHIpsA_T9qiIQGx6QemKION

ИИББ автомобиль ракамини парда билан тусган хайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармогидаги иккита гурухда бир вактнинг узида Nexia русумли автомобиль хакида хабар эълон килинди. …