Главная / Иктисодиёт / Узбекистон Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради
<

Узбекистон Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради

Узбекистондаги JV MAN Auto-Uzbekistan кушма корхонаси Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради.

“Узавтосаноат” матбуот хизматининг маълум килишича, ширкат Тожикистондаги “Синов механика заводи“ ЁАЖ билан умумий киймати 1 миллион 481 минг 200 АКШ долларига тенг 14 дона MAN TGS 41.400 8×4 BB самосвалини етказиб бериш буйича шартнома тузган.

“Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тукиладиган 20 м3 хажмли кузовга эга, юк кутариш кобилияти – 28 тонна, коя тошлар ва йирик булакли материаллардан ташкари, инерт материаллар (тупрок, шагал, кум, майда тош, асфальт-бетон ва ш.к.) ташишга мулжалланган”, дейилади хабарда.

Кайд этилишича, JV MAN Auto-Uzbekistan кушма корхонаси Когозистон ва Киргизистон бозорларига хам кириб боришда фаол давом этаяпти.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

GXe3tu3-mQpPM_LqYcPxl0JL5WCZQXf6

Молия вазирлиги буш маблагларини депозитларга жойлаштиришда банкларга куйиладиган талаблар узгаради

Хукуматнинг “Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 – сонли “Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона …