temir-yulУзбекистон «Галаба-Амузанг» темир йул тармогини кайта тиклашга киришди, унинг ёрдамида Узбекистон темир йуллари Тожикистон жануби билан богланади. Ушбу йуналишларнинг Тожикистон билан чегарадош кисмлари 2012 йил бошида олиб ташланган, деб ёзмокда «АП».

«Узбек томони Тожикистоннинг Хатлон вилояти томон йуналган темир йулларни тиклашга киришди. Бу ишлар якин кунларда нихоясига етказилиши режалаштирилмокда», – дея айтиб утган нашрнинг Тожикистон хукуматидаги манбаси.

Ушбу йул буйлаб поездлар катнови март ойининг биринчи ун кунига кадар бошланиши кутилмокда. Бу даврда Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи режалаштирилган.

Келажакда, манба сузларига кура, икки мамлакат пойтахти уртасида темир йул йуловчи катновларини очиш режалаштирилмокда.