Главная / Сиёсат / Узбекистон Россиядан мехнат мухожирларига нисбатан амнистия суради

Узбекистон Россиядан мехнат мухожирларига нисбатан амнистия суради

Узбекистон хукумати Россиядан мехнат мухожирларига нисбатан амнистия суради. Бу хакда «Коммерсантъ» Узбекистон Ташки ишлар вазирлигига якин манбага таяниб хабар берди.

«Бир неча юз минг Узбекистон фукаролари Россияга кира олмаяпти, чунки улар аввал миграция конунчилигини бузган. Россияга кейинчалик кайта киришга йул куйилмайди деб, худудни тарк этишга куркиб турган худди шунча конунбузар бор», – дея таъкидлайди нашр.

Москва Тошкентни постсовет худудидаги интеграцион жараёнларга, биринчи навбатда, Евросиё иктисодий иттифокига (ЕОИИ) жалб этишдан манфаатдор. Узбекистон Арманистон, Беларус, Козогистон, Киргизистон ва Россияни уз ичига олган ташкилотга аъзо булиши мумкинлиги утган йили маълум булди. Тошкент бу борада хали тулик карор кабул килмади ва хозирда барча ижобий хамда салбий томонларини хисобга олмокда.

Россия ташки ишлар вазири Сергей Лавровнинг ташрифи арафасида, Узбекистон Республикаси президенти Администрацияси кошидаги Иктисодий тадкикотлар ва ислохотлар маркази экспертлари мамлакатнинг ЕОИИга аъзо булишининг афзалликлари ва хавф-хатарлари тугрисида биринчи хисоботни такдим этдилар. Марказ хабарига кура, иктисодий максадга мувофиклик нуктаи назаридан, ЕОИИда иштирок этиш Узбекистон бизнеси учун фойдалидир. «Иттифокка кирган такдирда, махаллий ишлаб чикарувчилар бир катор мамлакатлар бозорларига кириш буйича тенг хукукка эга булишади, мехнат мухожирлари учун шароит яхшиланади, Россиянинг инвестиция ресурслари ва технологияларидан фойдаланиш имкони пайдо булади», – дея хисоблайди экспертлар.

Шу билан бирга, «Коммерсантъ» манбаларига кура, Узбекистон иттифок буйича булажак шерикларга узининг катор тармоклари учун имтиёзли утиш даврларига (баъзи холларда ун йилгача) эга булишни хохлаётганини олдиндан билдириб куйди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …