Главные новости
Главная / Спорт / Узбекистон Олимпия терма жамоаси Европанинг икки термаси билан уртоклик учрашуви утказади
<

Узбекистон Олимпия терма жамоаси Европанинг икки термаси билан уртоклик учрашуви утказади

Шу хафта «Dubai Cup» халкаро мусобакаси бош совринини кулга киритган Узбекистон олимпия терма жамоаси навбатдаги хориж йигинини январь ойида Туркияда утказади, февралда эса Испаниядаги халкаро мусобакада катнашади. Бу хакда бугун Миллий олимпия кумитасида ташкил этилган матбуот анжуманидан Tribuna.uz мухбири хабар берди.

Dubai Cup турниридаги галаба муносабати билан ташкил этилган анжуманда МОК бош котиби Жасур Матчанов, ОТЖ мураббийлари Равшан Хайдаров ва Шухрат Асадов, шунингдек, терма жамоа аъзолари Азизбек Омонов ва Хусниддин Гофуров иштирок этди.

«Олимпия терма жамоасига Узбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия кумитаси томонидан катта эътибор бериляпти. 2020 йилгача стратегик режа ишлаб чикканмиз. Йил бошидан буён U-23 терма жамоасидан ташкари алохида йигинлар хам ташкил этиб келдик.

Хар бир йигинимизда психолог иш олиб боряпти. Улар йигитларнинг рухий холати ва характерини урганишяпти. Жисмоний тарафдан кайси йуналишларда ишлаш кераклиги буйича алохида тавсиялар ишлаб чикилган. Уларни биз тестлар оркали синаб куряпмиз. Бунда илмий гурухимиз хам катта иш олиб бормокда», деди Хайдаров.

«Дубайдаги мусобакада яхши жамоаларга карши уйинлар утказдик. Япония, БАА ва Кувайт билан уйинларда таркиб шакллантириш ишлари олиб борилди, хали килиниши керак булган ишларни куриб олиш имкони булди. Жараённи ютук билан давом эттириш ёкимли. Бу футболчиларнинг рухий холати яхши булишига ёрдам беради», – дея кайд этди ОТЖ бош мураббийи.

«Келгуси режаларимизга келсак, 30 ноябрда Суперлига ва Про-лига якунига етгач, футболчиларга бир хафта таътил берамиз. 10 декабрдан Тошкентда йигин бошлаймиз. Тошкентда йигин утказишимизнинг сабаби – йигитларни кандай об-хаво шароити булишидан катъи назар жисмоний жихатдан чиниктиришдир.

Стратегик режамизнинг биринчи боскичи 2019 йил март ойигача мулжалланган. Осиё чемпионатининг Тошкентда утадиган саралаш боскичигача булган вактни кунма-кун режалаштириб чикканмиз», – дея айтиб утди Равшан Хайдаров.

Хайдаровнинг маълум килишича, олимпия терма жамоаси январь ойида Туркияда йигин утказади, ой охирида Словакия ва Озарбайжон олимпия термалари билан уртоклик уйинлари ташкил этилади. Шунингдек, кучли клублар билан хам 4та уйин утказиш режалаштирилган.

Февраль ойида Узбекистон олимпиячилари яна бир хориж йигинини Испанияда утказиб, ушбу мамлакатда ташкил этиладиган халкаро турнирда катнашади. Шундан сунг жамоа март ойида Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Эслатиб утамиз, Дубайдаги турнир 14-20 ноябрь кунлари булиб утган эди. Узбекистон илк уйинда Япония билан дуранг (2:2) кайд этиб, кейин мезбон БААни маглуб этди, (2:0), сунгги уйинда Кувайт устидан галаба козонди (1:0). Натижада Хайдаров жамоаси Японияни 2 очкога ортда колдирган холда мусобака бош совринини кулга киритди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

0X8hI31c6wY7CHxAXnxzXU7KIg8jLHwq

Евро-2020 саралаши. Германия камчиликда уйнаб, йирик хисобда ютди, Уэльс ва Хорватия муроса йулини танлашди

C, E ва G гурухларида Евро-2020 саралаши гурух боскичининг 8-тур уйинлар якунланди. Германия мехмонда Эстонияга …