Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистон Молия вазири Bloomberg’га янги режалар хакида гапириб берди
<

Узбекистон Молия вазири Bloomberg’га янги режалар хакида гапириб берди

5qujennwmlxvcemzbcawflttqwqnx27j

Узбекистон Бош вазири уринбосари – Молия вазири Жамшид Кучкоров Bloomberg Daybreak: Europe курсатувига берган интервьюсида Узбекистоннинг илк евробондлари ва облигациялар хакида маълумот берди.

Кучкоровга кура, жорий йилда Узбекистоннинг иккита тижорат банклари халкаро молия бозори иштирокчиси сифатида фаол харакатларни бошлайди.

«Биз облигацияларнинг жойлаштирилиши истикболдаги сармоядорлар учун яхши янгилик, деб биламиз. Бу эса бизнинг зиммамизга масъулият юклайди», – дейди у.

Курсатув бошловчиси сармоядорлар инглиз тилида маълумотлар топишда кийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлади. Узбекистон бу борада кандай ишни амалга оширмокчилиги хакида Кучкоровдан суралди.

«Айни пайтда куплаб иктисодий маълумотларни ХВЖ сайтидан топиш мумкин. Биз улар билан хамкорликда ишлаймиз. Бундан ташкари, айрим маълумотлар инглиз тилига угирилмокда. Молия вазирилиги, Марказий Банк ва бошка катор мутасадди ташкилотларнинг маълумотлари инглиз тилида хам эълон килиниши йулга куйилади», – дея таъкидлаган вазир.

Эслатиб утамиз, 13 февраль куни Узбекистон молиявий тарихида ёркин саналардан бирига айланди. Негаки Узбекистон мустакил тарихида биринчи марта 5 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни 4,75 фоиздан, 10 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни эса 5,375 фоиздан жойлаштирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3TcsCKyeEK4dlxIh2RC0LqlEjOA_TCDj

Энергетика вазирлиги: аклли хисоблагичлар электр энергияси учун туловни 99 фоизгача оширди

Энергетика вазирлигида мамлакатда АСКУЭ тизимини жорий этиш буйича асосий хамкор хисобланган Жанубий Кореянинг «KT Corporation» …