Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистон Ислом молияси сохасида МДХ етакчисига айланиши мумкин
<

Узбекистон Ислом молияси сохасида МДХ етакчисига айланиши мумкин

Узбекистон Марказий Осиёда жойлашган ва ахоли сони буйича минтакадаги энг катта давлат булиб, 90 фоиздан ортиги мусулмон булган ва саводхонлиги 99,99 фоизни ташкил килувчи 34 миллиондан ортик ахоли истикомат килади.

Ислом динига эътикод килувчилар купчиликни ташкил килишига карамай, Узбекистонда шу вактгача Исломий молия сохаси Марказий Осиёдаги кушни мамлакатларга караганда деярли ривожланмаган, вахоланки ушбу соханинг ривожланишида мамлакат жуда катта салохиятга эга. Буни йирик халкаро молиявий ташкилотлар (Ислом Тараккиёт Банки Гурухи, Халкаро Молия Корпорацияси, Осиё Тараккиёт Банки ва б.) экспертлари томонидан эътироф этган. Шу билан бирга, сунгги йилларда халкаро молия ташкилотлари билан хамкорликда ушбу йуналишда баъзи бир ишлар амалга оширилди.

Жумладан: Ислом Тараккиёт Банки (IsDB) ва унинг гурухи таркибига кирувчи ташкилотлар, хусусан Хусусий Тармокни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ICD), Халкаро ислом савдо молия корпорацияси (ITFC) ва Ислом тадкикотлар ва тренинглар институти (IRTI) мамлакатда ислом молияси ривожланишида уз хиссаларини кушган холда, хозирги кунга кадар 2 миллиард АКШ долларидан зиёд маблагни Исломий молия тамойиллари асосида молиялаштириш максадларига йуналтирган.

Кичик ва урта бизнес Узбекистонда 81 фоиз бандликни таъминлаш баробарида, сунгги 10 йил ичида мамлакатнинг ялпи ички махсулоти (ЯИМ) йиллик уртача 5 фоиздан юкори даражада усишига ва Марказий Осиёдаги иктисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатга айланишига катта хисса кушиб келмокда. Кичик ва урта бизнес вакиллари томонидан Ислом молиясига булган эхтиёжни инобатга олиб, Узбекистон 2003 йилда IsDBга ва 2004 йилда эса ICDга аъзо давлат сифатида кабул килинди. Ушбу ташкилотлар ва хукумат уртасидаги узаро манфаатли муносабатлар Ислом молиясининг Узбекистон бозорига кириб келишига замин яратди ва ушбу сохага биринчи кадамни куйиб берди.

Бундан ташкари, Узбекистондаги бир нечта олий укув юртлари уз таълим дастурларини Ислом молиясига доир фанларни хисобга олган холда тайёрлай бошлади. Шунингдек, жорий конунчиликдан келиб чиккан холда бизнес вакиллари хам ислом молия хизматларини таклиф килишни бошлаб юборди.

Узбекистонда катор исломий лизинг компаниялар фаолият курсатмокда

Жумладан, 2019 йилда мамлакатда биринчи «Узаро» исломий сугурта компанияси уз фаолиятини бошлади. Узбекистондагина эмас, балки МДХ давлатлари ичида биринчилардан булган электрон-Мурабаха (Мурабаха савдо битими асосидаги молиявий махсулот) платформаси ишлаб чикилди. IsBF (Islamic Business and Finance) номли биринчи Ислом молия масалалари билан шугулланувчи компания (асосий фаолияти ушбу сохада консалтинг хизматлари курсатиш) ташкил этилди, ислом молияси сохасида ахоли  саводхонлигини ошириш максадида “Ислом молияси” Telegram сахифаси ва веб сайти ишга туширилди. Таиба Лизинг ва Ал-Мулк Капитал каби лизинг компаниялари эса кичик ва урта бизнес вакилларига Ислом тамойиллари асосидаги ижара махсулотлари такдим килишни давом эттирмокда.

Шунингдек, таълим сохасида хам сезиларли ишлар амалга оширилди. Узбекистонда Ислом молияси буйича бир канча тренинглар утказилди, узбек тилида Ислом молиясига оид китоблар нашр этилди. Малайзиялик профессор Судин Хоруннинг «Исломий молиялар ва банк тизими: Фалсафаси, тамойиллари ва амалиёти», козогистонлик иктисодчи Ерлан Байдаулетнинг «Исломий молия асослари» ва россиялик Ринат Беккиннинг «Ислом иктисодий модели ва замон» китоблари шулар жумласидандир.

БМТ тадкикоти Узбекистонда банк кредитларидан фойдаланиш даражаси пастлигини курсатди

2020 йил бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараккиёт Дастури доирасида «Узбекистонда исломий молия махсулотлари тахлили» буйича амалга оширилган тадкикот ва унинг доирасида утказилган суровнома натижаларига кура, банк кредитларидан фойдаланмасликнинг асосий сабаблари сифатида авваламбор, диний карашлар, кредитлар буйича юкори фоиз даражаси ва кредитлаштиришнинг мураккаблиги курсатилган булиб, агар мамлакатда ислом молия муассасалари ташкил этилса, юкоридаги суровномада иштирок этган катнашувчиларнинг аксарияти ушбу муассаса хизматларидан фойдаланишлари мумкинлигини таъкидлаганлар. Хатто, анъанавий банклар хам Узбекистонда ислом молия муассасалари ташкил килиш, молия тармогида халол ва шаффоф ракобат юзага келиши, натижада мамлакатга сармоялар окими усиши ва диверсификациясига олиб келиши хакида уз фикрларини билдирганлар.

Ислом корпорацияси Ислом молияси ривожланишига туртки булмокда

Хусусий тармокни ривожлантириш буйича Ислом Корпорацияси (ICD) мамлакатда ислом молиясининг ривожланишида алохида урин эгаллаган. Шу кунга кадар ушбу ташкилот томонидан умумий микдори 400 миллион АКШ долларига тенг маблаг мамлакатдаги 18та тижорат банклари, 2та лизинг компанияси оркали 260дан ортик кичик ва урта бизнес вакилларини тугридан тугри молиялаштириш учун йуналтирилди ва шу оркали 5,000дан ортик янги иш уринлари ташкил этилишига эришилди.


Исломий молиявий хизматлар индустрияси

Узбекистон тижорат банкларида Ислом молия дарчалари очилади

Мамлакатда ислом молия хизматларига булган талабнинг юкорилигини инобатга олган холда ICDнинг Маслахат гурухи хозирги кунда Узбекистоннинг 6та тижорат банки, жумладан Капиталбанк, Трастбанк, Азия Альянс банк, Агробанк, Кишлок Курилиш банк ва Ипак Йули банкларида Ислом дарчалари (Исломий молия хизматлари курсатувчи шохобча) очиш буйича иш олиб бормокда. Ушбу дарчалар 2021 йилнинг бошида ишга тушиши кутилмокда. Бундан ташкари, Алокабанк, Халк банки, Универсал банк ва Давр банкларда хам ислом дарчалари очилиши буйича ишлар олиб борилмокда.

Ислом молия хизматлари Узбекистонга кандай наф келтиради?

Юкорида келтирилган маълумотларга асосланиб, Узбекистонда ислом молия хизматлари саноатининг кенг камровли жорий этилиши мамлакат учун куйидаги имкониятларни очишига ишонамиз:

  • хориждан келаётган инвестициялар хажмини ошириш ва диверсификациялаш;
  • банк тармогида халол ва шаффоф ракобат мухитини яратиш хамда банк тизими активларини диверсификациялаш имкониятини яратиш;
  • ахоли ва бизнес вакиллари ихтиёрида булган буш пул маблагларининг иктисодиёт ривожланишида максимал иштирокини таъминлаш;
  • мамлакатда капитал бозорини ривожлантириш ва диверсификациялаш;
  • куплаб янги иш уринлари яратиш;
  • ахолининг молиявий саводхонлигини ошириш оркали, молия бозоридаги фаоллигини кутариш;
  • Ислом молия хизматлари индустриясини ривожлантириш оркали мамлакатда инфратузилмани мувофиклаштириш ва янгилаш;
  • янги молиявий муассасалар ташкил килиш;
  • камбагалликка карши курашиш давлат дастурини амалга оширишга хисса кушиш;
  • янги йуналишда кадрлар тайёрлаш дастурини яратиш.

Узбекистон Ислом молияси сохасида МДХ етакчисига айланиши мумкин

Ушбу ишларнинг амалга оширилиши натижасида Узбекистон ислом молияси сохасида МДХ давлатлари ичида етакчи мамлакатга айланиши шубхасиз. Хулоса урнида айтиш мумкинки, исломий молиявий хизматлар сохаси Узбекистоннинг порлок келажаги учун мухим омил, пойдевор ва ривожланиш истикболи булади, натижада уз маданиятида Исломнинг чукур илдизларини акс эттирган мамлакатга хорижий инвесторларнинг кизикиши ортади ва хукумат ушбу имкониятдан халк фаровонлиги хамда мамлакатнинг баркарор ривожланишида тулаконли фойдаланишга эришиши мумкин булади.

Музаффар Низомиддинов
ICD катта ходими,
МДХ буйича лойиха менежери

Ҳаққимизда

Яна маълумот

l086cnGbhp6Wh6ehXKXiXpHfrVjvX4qQ

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бошланди. Имтихонлар стадион ва …