Главная / Жахон / Узбекистон Хаво йуллари нима сабабдан “Внуково”га утгани маълум булди

Узбекистон Хаво йуллари нима сабабдан “Внуково”га утгани маълум булди

Домодедово аэропорти Москва худудида энг киммат аэропорт хисобланади. МАК Внуково аэропортига иктисодий сабабларга кура утган.

Узбекистон Хаво йуллари нима сабабдан Москвада Домодедово аэропортидан “Внуково” аэоропортига утганини маълум булди.

havo-yu“Иктисодий сабабларга кура”, – деб киска изох берди компания вакили Sputnik мухбирига.

Шунингдек, Москвада аэропортни узгартириш хакидаги карор узок вакт давом этган урганиш, мухокама ва музокаралардан кейин кабул килингани маълум булди.

Уз навбатида Домодедово аэропорти хам ушбу масала юзасидан Узбекистон Хаво йуллари билан ишбилармонлик муносабатлари давом эттирилаётгани хакида хабар беришди.

Эслатиб утамиз, бугун “Узбекистон Хаво йуллари” ушбу йилнинг 28 октябрдан бошлаб барча парвозлар Внуково аэропорти оркали амалга оширила бошлашини хабар килган эди.

“АвиаПОРТ” хабарига кура, Домодедово аэропорти Москва худудида энг киммат аэропорт хисобланади. Внуково аэропорти Домодедового нисбатан арзонрок, шу билан бирга у шахар марказига хам якинрок масофада жойлашган.

Шереметьево аэропорти Москва худудидаги энг арзон аэропорт булсада, лекин у шахарнинг шимоли-гарбида – шаркий йуналишдаги парвозлар учун нокулай томонида жойлашган. Москва устидан парвозлар амалга ошириш таъкиклангани туфайли, у ерга етиб бориш учун самолётлар айланиб учишига тугри келади.

 

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …