3e696ea27ceb6d794928f2aac3ad4453Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига ташриф буюрди. Ушбу ташриф доирасида Корея Республикаси хамда Узбекистон ишбилармон доира вакиллари уртасида бизнес форум давом этмокда.

Бизнес-форумда “Узбекозиковкатхолдинг” ХК рахбари Тохиржон Жалилов ва Корея Республикасининг “CIELIE co.” компанияси уртасида дуккакли экинлар, гилос ва озик-овкат махсулотларини кайта ишлаш ва етказиб бериш буйича битим имзоланди.

Киймати 22 миллион долларни ташкил этадиган ушбу келишувнинг 2 миллион доллари озик-овкат махсулотларини кайта ишлашга сафарбар этилса, гилос ва дуккакли махсулотлар экспорти буйича  20 миллион долларли микдорида шартнома имзоланди.

Лойихани амалга ошириш муддати 2018-2019 йилларга мулжалланган.