Главная / Иктисодиёт / Узбекистон Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги делегацияси АКШга ташриф буюрди

Узбекистон Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги делегацияси АКШга ташриф буюрди

Узбекистон Республикаси Кишлок ва сув хужалиги вазирлигининг делегацияси 23 октябрдан 1 ноябргача АКШда ташриф билан булади. Бу хакда Узбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар таркатди.

cyaw_835oxodmtp2u7ob2-bclagutbuxТашрифнинг максади – Узбекистон ва Америка Кушма Штатлари уртасида Американинг илгор технологиялари ва инновацияларини мамлакат агросаноат комплексига жорий этиш сохасида хамкорликни мустахкамлаш, шунингдек, университетлараро узаро хамкорликни кучайтиришдан иборатдир.

Ташриф доирасида Узбекистон делегацияси Вашингтонда бир катор учрашувлар утказади. Хусусан, Узбекистон делегацияси АКШ Кишлок хужалиги вазирлигида музокаралар олиб боради хамда кишлок хужалигига Америка сармояларини жалб килиш, бу сохадаги мутахассисларнинг узаро ташрифларини ташкил этиш, узбек кишлок хужалиги махсулотларини АКШга етказиб бериш буйича кушма лойихаларни амалга ошириш масалаларини мухокама килади.

Инновацион ва амалий кишлок хужалиги фани сохасидаги Узбекистон-АКШ хамкорлигини чукурлаштириш масалалари хам куриб чикилади.

Узбекистон вакиллари Мичиган штати Университети ва Охайо штати Университетига ташриф буюришади. Ушбу ташрифлар давомида делегация университетлар фаолияти билан танишади. Шунингдек, томонлар университетлараро хамкорликни янада ривожлантириш масалаларини мухокама киладилар.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …