Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Uzbekistan Airways 18 майдан амалга ошириладиган авиакатновлар вактларини эълон килди
<

Uzbekistan Airways 18 майдан амалга ошириладиган авиакатновлар вактларини эълон килди

Uzbekistan Airways махсус комиссия карорига кура 18 майдан республика буйича ички рейсларни боскичма-боскич тиклашни бошлайди.

Uzbekistan Airways 18 майдан бошлаб Тошкентдан Нукус, Урганч, Термиз шахарларига амалга оширилувчи авиакатновлар (бориш ва кайтиш) вактларини эълон килди.

Тошкент–Урганч–Тошкент (душанба, пайшанба)

  • Тошкентдан учиш 09:00 – Урганчга куниш 10:30;
  • Урганчдан учиш 13:30 – Тошкентга куниш 14:50.

Тошкент–Нукус–Тошкент (сешанба, жума)

  • Тошкентдан учиш 09:00 – Нукусга куниш 10:40;
  • Нукусдан учиш 13:40 – Тошкентга куниш 15:00.

Тошкент–Термиз–Тошкент (чоршанба, шанба)

  • Тошкентдан учиш 09:00 – Термизга куниш 10:20;
  • Термиздан учиш 13:20 – Тошкентга куниш 14:30.

Авиачипталарни онлайн, аэропортларда ва авиакомпания кассаларида карантин талабларига катъий амал килган холда харид килиш мумкин.

Янги тартибга мувофик, авиакомпания рейсларига факат коронавирусга тест топшириб, натижаси манфий чиккан йуловчиларгина тана харорати улчанган холда куйилади. Тиббий никоб ва кулкопда булиш талаб этилади.

Йуловчилар аэропорт вокзалларида ижтимоий масофани саклашлари ва йуналтирувчи махсус тасмалар буйлаб харакатланишлари шарт хисобланади. Йуловчилар самолёт бортига ижтимоий масофани саклаган холда жойлаштирилади – ёнма-ён уриндикларнинг биттаси буш колдирилади.

Парвоз вактида заруратсиз салон буйлаб харакатланиш такикланади.

Тартиб талаблари бузилишида айбдор булган шахслар эпидемияларга карши кураш коидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«АИ-80 бензини 4 минг сумдан хам арзонлашига ишончим комил» — «Узбекнефтгаз» раиси уринбосари

Маълум булишича, «Узбекнефтгаз» апрель охири – май бошида брент маркали нефть нархи 22-25 доллар булган …