Главная / Иктисодиёт / Узбек-Тожик чегарасидаги “Дустлик бозорлари” касодга учради

Узбек-Тожик чегарасидаги “Дустлик бозорлари” касодга учради

Июль ойи бошидан Тожикистондан Узбекистонга ва Узбекистондан Тожикистонга махсулотлар олиб утишга чекловлар киритилгани икки мамлакатда очилган бозорлар фаолиятини фалажлаб куйди.

adf14548-23dd-4e31-a8fd-b0149d5d7a29_cx5_cy0_cw82_w1023_r1_s

Узбек ва тожик бозорлари икки мамлакат уртасида март ойида визасиз борди-келди шартномаси имзоланиши ортидан чегараолди худудларида очилган эди.

Ахоли орасида бу бозорлар “Дустлик бозорлари” номини олган.

Чекловларга мувофик, Тожикистондан Узбекистон худудига бир кишига кунига факат 10 килограмм ва Узбекистондан Тожикистонга 40 килограмм микдорида озик-овкат ва саноат моллари утказишга изн берилади.

Тожикистонлик тадбиркор Отабек Содиков хар куни Душанбе шахридан Сурхондарё вилоятидаги Денов шахрига электр асбоблари олиб бориб, “Тожикбозор”да сотарди.

Аммо янгии чекловлар урнатилиши ортидан тадбиркор Деновга боришни тухтатди.

Отабек Содиков Узбекистонга бориб савдо килишдан наф колмаганини айтади.

“Мен тадбиркор сифатида Душанбедан Деновга духовка, мультиварка, мясорубка, телевизор ва мобиль телефон олиб бориб сотардим. Деновда турт каватли “Тожикбозор”да хам тожик ва узбек тадбиркорлари озик-овкат ва саноат махсулотлари сотарди. Чекловлар жорий этилганидан бери Деновга борганим йук. Хозир бозор ишлаяптими ёки йук, билмайман, – дейди тадбиркор.

Тожикистоннинг Сугд вилоятидаги энг катта Узбекистон озик-овкат ва саноат моллари бозори – “Сомон”да хам махсулотлар ва тадбиркорлар сони камайган.

Узини Алишер деб таништирган бир тадбиркорнинг Озодликка айтишича, махсулотларни олиб утишда чекловлар жорий этилиши ортидан Узбекистондан “Сомон” бозорига озик-овкат ва саноат моллари олиб утиш кескин озайган.

Сугд вилояти Конибодом туманидаги журналист Махмуджон Шермухаммаднинг айтишича, айни шундай холат Конибодом шахридаги “Дустлик” бозорида хам кузатилмокда.

“Хозир “Дустлик” бозорида тужжорлар хам ва харидорлар хам озайган. Узбек тадбиркорларига кунига 40 кило микдорида махсулот олиб утишга изн берилган. Шуниндек, Узбекистондан Тожикистонга тухум, пиёз ва бошка усимликлар уруги, ун ва ун махсулотлари олиб утиш такиклаган” -дейди журналист.

Махалий тахлилчи Шамсиддин Жалолов бундай вазиятнинг юзага келишида тожикистонлик ва узбекистонлик монополист гурухларни айблади.

“Бу ходиса геополитик манфаатлардан эмас, балки монополист гурухларнинг иктисодий манфаатлари туфайли юз берди. Улар гурухий манфаатларини миллий манфаатлардан юкори куймокдалар. Агар бундай амаллар олди олинмаса, икки кушни давлат орасидаги иктисодий ва тижорий хамкорликларга жиддий путур етиши мумкин,”- дейди Шамсиддин Жалолов.

Унинг фикрича, Тожикистон ва Узбекистон хукумати вакилларидан иборат кушма комиссия чегарада юзага келган мазкур ходисани хар томонлама урганиб, муаммо ечимини топишлари лозим.

Март ойида Тожикистон ва Узбекистонда визасиз борди-келди йулга куйилиши ортидан тожик ва узбек ватандошлари катта микдорда бир-бирларига озик-овкат ва саноат моллари олиб ута бошлашди.

Аммо бугунги кунда тижорий эйфориядан ном-нишон хам колмаган.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Узбекистон Республикасига товарларни олиб утиш тартибини такомиллаштиришга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карорига асосан эндиликда темир йул ва дарё утказиш пунктлари оркали божхона чегарасини кесиб утганда – 1000 АКШ доллари микдорида хамда автомобиль йули (пиёдалар йули) утказиш пунктлари оркали божхона чегарасини кесиб утганда эса – 300 АКШ доллари микдоридаги куйидаги товарларни 1 календарь ой давомида 1 донадан божхона туловларисиз олиб кириш мумкин.

Булар хар бир хонадон учун зарур булган совутгич, музлатгич, кондиционер, кир ювиш машинаси, чанг ютгич, газ плитаси, электр плита, телевизор, микротулкинли печь, духовкали печь, электр гушт киймалагич, дазмол, фен, ошхона комбайни, телефон аппарати, шу жумладан кул телефони, компьютер техникаси, принтер ва куп функцияли офис курилмаси, планшет компьютер, ноутбук, ошхона идиши (бир туплам) каби товарлардир.

Шунингдек, бошка хар бир номдаги товар (масалан озик-овкат, кийим кечак, канцелярия, хужалик моллари)дан 2 кг, аммо умумий огирлиги 10 кг.дан ошмайдиган товарлардан божхона туловлари ундирилмайди.

Жисмоний шахслар товарларни божхона туловлари туламасдан олиб утишнинг микдорий нормалари жисмоний шахс Узбекистон Республикаси давлат чегарасидаги утказиш пунктларидан белгиланган даврда биринчи марта утишида кулланилади. Бунда божхоначилар чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг паспортига куйиладиган белгидаги санага асосланишади. Руйхатда кайд этилган хар кандай товар белгиланган норма ва даврийликдан ортик олиб утилганда эса урнатилган тартибда божхона туловлари ундирилади.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …