Главная / Жамият / Узбек Адабиёти – 11 синф фанидан китоби (Электрон варинат)

Узбек Адабиёти – 11 синф фанидан китоби (Электрон варинат)

Куп асрлик узбек адабиёти тарихида XX аср адабиёти алохида мавкени эгал- лайди. Зеро, худди шу даврда адабиётимиз хазинасида роман, кисса, реалисик хикоя, драма, комедия, поэма сингари янги адабий тур ва жанрлар пайдо булди. Узбек ёзув- чилари жахон адабиётининг илгор бадиий тажрибаларидан том маънода бахраманд була бошладилар. Адабиётнинг халк хаёти билан алокаси баркарорлашди.

adabiyot-kitobiXX аср узбек адабиёти мустамлакачилик даврида мутеликка, зулм ва жахолатга карши исён сифатида шаклланди. XIX асрнинг сунгги чорагида Туркистоннинг рус мустамлакасига айланиши ерли халкни узок йиллар мобайнида тобелик шароитида яшашга мажбур этди. Тарихий тараккиётнинг шу тарзда кечишини олдиндан сезган жадидлар XX асрнинг 10-йилларидан бошлабок халкни уйготишга, улар калбига истиклол орзусини пайванд этишга киришдилар. Зеро, Мунаввар Кори, Фитрат, Чулпон сингари эрксевар жадидлар айтганидек, оёгида хатто олтин кишан билан яшовчи халк муте халкдир. Шунинг учун хам Марказий Осиё республикаларининг 1991 йилда мустакил давлатлар макомига эришуви бу давлатлар тарихига энг буюк вокеа сифатида киради.

XX аср адабиёти куп асрлик узбек адабиёти тарихида даставвал шу жихати би­лан ажралиб турадики, халк бу даврда огир мустамлакачилик шароитида, гафлат ва жахолат огушида яшаганлиги сабабли, Бехбудий, Авлоний, Фитрат, Хамза син­гари шу давр адабиётининг дастлабки намояндалари уз олдиларига мудрок халкни уйготиш вазифасини куйдилар. Аслида, халкнинг узи хам хосилдор ерларининг мус- тамлакачилар томонидан тортиб олингани, Туркистонга куплаб руслар, казаклар, дашнокларнинг кучириб келтирилгани, миллий бойликларнинг талон-торож этила- ётгани, зулмнинг эса хаддан ошаётганини кура бошлаган эди. Натижада 1892 йили Тошкентда, 1898 йили Андижонда халк озодлик харакатлари булиб утди. Бундай кат- та-кичик харакатлар шафкатсизлик билан бостирилди; канчадан-канча бегунох ки- шиларнинг ёстиги куриди. Чоризм шу тарзда халкни муте оммага айлантириб борди. XIX аср охири – XX аср бошларида тарихий шароит манзараси ана шундай нохуш эди.

Шак-шубхасиз, хар кандай шароитда хам халкнинг ор-номуси, акл-идроки, заковат ва матонатини узида мужассамлаштирган сиймолари булади. Утган аср бошларида халкнинг ана шундай илгор карашли, уткир нигохли, гайрат ва шижоатли сиймолари сифатида узбек жадидлари майдонга чикдилар. Халкимиз бахтига, шу даврда Эрон ва Туркияда миллий инкилоблар содир булган ва мазлум Шарк уйгона бошлаган эди. Ана шу уйгониш даврининг калдиргочлари сифатида Туркияда ёш турклар пайдо булиб, уларнинг ислохатчилик харакатлари Фитрат сингари Истамбулда тахсил куриб кайтган ёшлар онги ва дунёкарашига катта таъсир утказди. Кримнинг Богчасаройида Исмоил Гаспирали нашр этган “Таржумон” газетасининг, шунингдек, Козон, Уфа ва Оренбургда чика бошлаган нашрларнинг таъсири хам узбек жадидларининг тугилиши ва кудратли харакатини вужудга келтиришда мухим омил булди.

Совет маданий сиёсати жадидчиликни коралаб, унинг намояндалари устига тухмат тошларини ёгдириб келди. Холбуки, улар зулматли даврни узларининг маъ- рифатпарварлик фаолиятлари ва миллий тараккиёт гоялари билан ёритиб, халкни гафлат ва жахолат огушидан уйготмокчи ва охир – окибатда мустамлакачилик ки- шанларини парчалаб ташламокчи эдилар. Улар шу максадда янги мактаблар очдилар, газета ва журналлар нашр этдилар, театр труппалари ташкил этиб, янги гоялар билан йугрилган адабиётни яратдилар. XX аср адабиётининг илк даври тарихга миллий уйгониш даври сифатида кирди.

1917 йил охиридан 1991 йилга кадар булган тарихий масофа совет даврини таш­кил этади. Узбек адабиёти карийб етмиш беш йилни уз камровига олган бу даврда купмиллатли совет адабиёти деган янги маданий ходисанинг таркибий бир кисми сифатида яшади ва ривожланди.

Совет даври узбек адабиёти совет мамлакатида юз берган ижтимоий узгаришларнинг узига хос кузгусидир. Агар бу улкан даврнинг турли боскичларига (20 – 30-йиллар, уруш даври, урушдан кейинги йиллар, тургунлик йиллари, кайта куриш йиллари каби) назар ташласак, уларда руй берган узгаришлар шу даврлар ада­биётининг узига хос тараккиёт тамойилларини белгилаб берганини курамиз.

Агар совет адабиёти узининг дастлабки боскичида пролетар адабиёти сифати­да тугила бошлаган ва уз олдига йуксил халкнинг хаётини акс эпириш вазифасини куйган булса, кейинчалик коммунистик партия гоялари ва сиёсатини таргиб этувчи “карнай”га – “пролетар ишининг бир кисми”дан партиянинг мафкуравий куролига айланиб борди. Партия бу адабиётнинг партиявийлик, синфийлик ва гоявийлик син­гари назарий мезонларини ишлаб чикиб, барча ёзувчилар учун ягона ижодий усул – социалистик реализм методини яратиб берди.

Узбек адабиётининг ана шу дастлабки боскичида ёзувчилар уз ижтимоий ке- либ чикишлари ва ижодларининг гоявий йуналишига караб сунъий равишда про­летар ёзувчилари, инкилобий ёзувчилар ва ’’йуловчи” ёзувчиларга ажратилади. Агар Гайратий, Гафур Гулом, Умаржон Исмоилов сингари ижод ахли пролетар ёзувчила­ри деб, Хамид Олимжон, Ойдин, Собир Абдулла ва бошкалар инкилобий ёзувчилар деб аталган булсалар, “йуловчи” ёзувчилар унг ва сул канотларга булинди. Абдулла Кодирий, Фитрат ва Чулпонларга “унг йуловчи” ёрлиги ёпиштирилди; Шокир Су- лаймон, Элбек, Ойбек, Наср Рахимийлар эса “сул йуловчилар” гурухини ташкил этадилар. Бир халкнинг ёзувчилари ана шундай бемаъни гурухдарга ажралибгина колмай, кейинчалик йуловчиларнинг хар икки канотига мансуб карийб барча ёзувчи- лар катагон этилди. Мустабид тузум ана шундай зулм ва зуровонлик оркасида адаби- ёт “жилов”ини уз кулига олди.

Бугун совет даврида ёзилган катор асарлар уз умрларини яшаб тугатдилар. Дол- зарб мавзуларда ёзилган, партия олиб борган ички ва ташки сиёсатнинг бадиий ифо- даси булган бундай асарлар уз вактида \ам китобхонларга катта эстетик завк берган, деб айтиш кийин. Социалистик реализм андозалари асосида яратилган куплаб асар­лар, когоздан ясалган гуллардек, хидсиз ва жонсиз булган.

Лекин шу билан бирга, XX аср адабиётининг бу катта даврини тарихдан учириб ташлаш тугри эмас. Зеро, узбек адабиёти бу даврда, биринчидан, халк ва мамла- кат хаётининг мухим муаммолари билан кизикиб, уларни тасвир доирасага олиб киришга уринди. Кайнок халк хаётидан узокда яшаб келган узбек мумтоз адабиё­ти Мукимий ва Фуркат бошлик маърифатпарвар шоирлар, XX асрнинг бошларида эса жадид ёзувчилар туфайли реалистик тасвир уфкларини эгаллай бошлаган эди. Ана шу йуналишдаги изланишлар бу даврда, асосан, муваффакиятли давом эттирил- ди. Шунинг натижаси уларок тарихий шахслар, афсонавий ва диний кахрамонлар урнига адабиётга реал хаётдан олинган янги кахрамонлар кириб келдилар (Отабек ва Кумуш, Ёдгор ва Неккадам, Йулчи ва Гулнор, Зайнаб ва Омон сингари); совет даври­да содир булган барча мухим вокеалар (фукаролар уруши, саноатлаштириш, жамо- атлаштириш, хотин-кизлар озодлиги учун кураш, маданий инкилоб каби) адабиётда уз тасвирини топди. Партия олиб борган сиёсатда нотугри жихатлар бор булишига ва улар адабиётда узининг ижобий бахосини топганига карамай, бу борадаги асарлар хам шу даврнинг бадиий йилномасидан урин олади.

Иккинчидан, жадид адабиётида дастлабки намуналари пайдо булган реалистик наср, публицистика ва драматургия совет даврида кенг канот ёзди. Бадиий адабиёт- нинг барча тур ва жанрлари узбек ёзувчилари ижодидан мустахкам урин эгаллади. Хатто мумтоз узбек адабиётининг асосий ва етакчи тури – шеърият хам тубдан ян- гиланди. XX аср узбек адабиётининг янги адабий тур ва жанрлар билан бойиши- да адабий алокаларнинг роли катта булди. Агар узбек шоир ва ёзувчилари Октябрь тунтарилишига кадар Шарк халклари адабиётидан бахраманд булиб келган булсалар, 1917 йилдан кейин эса улар каршисида Европа халклари адабиёти, биринчи навбат- да, рус адабиёти хазиналари очилди. Бу омил узбек ёзувчиларининг Гарб адабиёти, биринчи навбатда, рус адабиётида эришилган бадиий тажрибадан самарали фой- даланишлари ва узбек адабиётининг бадиий уфкларини кенгайтиришларига имкон тугдирди.

Учинчидан, бу даврдаги адабий жараённинг мухим белгиларидан бири шунда эдики, кардош халклар билан адабий алокаларнинг йулга куйилиши натижасида ва шу жараённинг узвий кисми сифатида таржима санъати ривожланди. Нафакат рус ва бошка кардош халклар адабиёти, балки рус тили оркали жахон халклари адабиётининг хам юксак намуналари узбек тилига таржима килинди. Таржима адабий харакатга таъсир утказадиган кудратли омиллардан бирига айланди. Рус ва жахон адабиёти намуналарини таржима килиш Чулпон, Ойбек, Шайхзода, Усмон Носир, Миртемир, Абдулла Каххор сингари ёзувчилар ижодининг янги боскичга кутарилишига имконият яратди.

Туртинчидан, XX асрда эришилган энг катта ютук узбек тилининг барча хаётай жараёнлар ва инсоний кечинмаларни лунда, ёркин ва образли тарзда ифодалай олув- чи адабий тил даражасига кутарилишидир. Агар “Туркистон вилоятининг газета” ёхуд “Садои Туркистон” газеталари, “Ойна” ёхуд “Ал-Ислох” журналларида босил- ган хикоялар, шеърлар ва маколаларни тил ва услуб нуктаи назаридан Ойбек, Гафур Гулом ёхуд Эркин Вохидов ва Абдулла Орипов асарлари билан киёслайдиган булсак, узбек тили адабий тил сифатида бу даврда, айникса, сайкалланганидан хайратга туш- май илож йук. Бунда жадид ёзувчиларнинг, шунингдек, “Чигатой гурунги” ташкило- ти аъзоларининг ва кейинги икки-уч ёзувчилар авлодининг хизматлари гоят каттадир. Узбек тилининг бу даврда янги услубий сифатларга эга булиши, лугат таркибининг янгиланиши, бадиий буёклар билан бойишида таржима санъатининг хам таъсири булган, албатта.

Нихоят, бешинчидан, бу даврда янги китобхон тугилди. Жадидлар бутун куч- лари билан уйготмокчи булган халкда Абдулла Кодирийнинг роман ва хажвиялари, Чулпоннинг шеърлари туфайли бадиий ижодга кизикиш шу даврда айникса авж олди. Халкни ёппасига саводли килиш жараёни хал кд аги ички ижодий кучни уйготиб, унда рухий ва маънавий озукага нисбатан эхтиёж тугдирди. Бу китобхон уз диди ва эстетик эхтиёжига яраша у ёки бу ёзувчи ижодига, тугрироги, бутун узбек адабиёти- га фаол кизика бошлади. Ана шундай манфаатдор китобхонлар оммасининг пайдо булиши бадиий ижоднинг шу даврдаги такдирида ижобий роль уйнади.

XX аср узбек адабиёти эришган ютуклар тугрисида суз борар экан, коммунистак партия ва совет хукуматининг бу борада амалга оширган тадбирларини хам четлаб утиб булмайди. Шубхасиз, партия ва хукумат адабиётнинг халкка таъсир утказишда кудратли курол эканини сезиб, унга мунтазам равишда эътибор бериб турди; партия олга сурган гоялар, амалга оширган тадбирлар халкка адабиёт ёрдами билан етиб борди; халк адабиётга, бадиий сузга, ёзувчига ишонганлиги туфайли бу тадбирларни куллаб-кувватлади. Адабиётнинг халкни сафарбар кила олувчи кучини курган пар­тия нашриёт ва матбаа ишларига алохида эътибор бериб, канчадан-канча газета ва журналлар ташкил этди; бадиий адабиёт асарларининг миллионлаб нусхаларда ва унлаб тилларда кенг халк оммасига етиб бориши учун барча чораларни курди; ёзув- чиларга катта моддий шароит тугдириб, улар учун турли мукофотлар таъсис этди, ижод богларини барпо килиб, яхши калам хаки белгилади.

Бу давр адабиётининг сабоклари тугрисида суз борар экан, яна куйидаги масала- ларга эътиборни каратиш жоиздир.

Биринчиси – партия адабиётга рахбарликни уз кулига олар экан, ёзувчилар, ав- валги жамиятларда булганидек, уз холича яшашлари мумкин эмас, деб билди; уларни ягона Ёзувчилар уюшмасига бирлаштиришдан аввал турли ташкилий тадбирларни синовдан утказди, нихоят, СССР Ёзувчилар уюшмаси ва унинг республикалардаги булимларини ташкил этди.

Иккинчиси – совет сиёсий тузумининг сунгги йиллари ошкоралик ва кайта куриш шиори остида кечди; бу давр адабиётида ижод эркинлиги, хакикатни айтиш хукуки булган такдирдагина унинг ижтимоий роли ортиши, адабиёт ёлгон суздан халос булиши, тарих ва хозирги замонга пок нигох билан караши мумкинлигини курсатди.

Учинчиси – адабиётга партия рахбарлик ва хомийлик килган даврларда со- циалистик реализмнинг темир колипларидан партиявий ва синфий мокияти билан бир-бирига ухшаш юзаки асарлар куп чикканига карамай, замонавий жахон ва рус адабиёти таъсирида мунтазам равишда янги бадиий изланишлар олиб борилди; ада- биётнинг гоявий ва бадиий савияси муайян даражага кутарилди.

XX аср адабиётининг ижобий фазилатларини сакдаб колиш, ёзувчиларнинг янги бадиий изланишларга булган майлини рагбатлантириб бориш, узбек адабиётининг тараккиёт йули сабокларидан тугри хулосалар чикариш адабиётимизнинг келажаги учун айникса мухимдир.

XX аср узбек адабиёти дастлабки шаклланиш даврида жадид адабиёти кулга киритган ютукларни мустахдамлаш йулидан борди. Бунинг сабаби хали бу даврда марксча-ленинча дунёкарашга эга булган ёзувчиларнинг етишиб чикмаганлиги, янги адабиёт “юк”и Фитрат, Хамза, А. Авлоний, А. Кодирий, Чулпон каби жадид ёзувчи- ларининг елкасига тушганлигида эди. Бу ёзувчиларга карама-карши уларок йуксил ва инкилобий ёзувчиларнинг пайдо булиши билан уларнинг бир кисми адабиёт олами- дан узоклаштирилди, советлаша бошлаган иккинчи кисми хам узокяшамади. Миллий ёзувчиларни советлаштиришга, байналминалчилик байроги остида миллий адабий заминдан узиб олишга каратилган сиёсат уруглари ана шу буш заминда секин-аста ниш ура борди. Нихоят, адабиётимиздан миллий бадиий тафаккурнинг чекиниб, уз урнини “шаклан миллий, мазмунан социалистик” гояларга бушатиб бергани маълум булди. Бу гояларга кура, келажакда миллатлар бирлашиши ва энг илгор, демак, рус халкининг тили ва адабиёти етакчи тил ва адабиёт сифатида камол топиши, бошка тиллар ва адабиётлар эса шу уммонга келиб куюлиши ва сингиши лозим эди.

Хар бир миллий адабиёт бошка халклар адабиётидан, энг аввало миллий анъа- налари, кахрамонларининг миллийлиги, тасвир этилган хаётнинг узига хослиги би­лан фаркланади. Шу маънода узбек ёзувчиларининг асарларида хам узбекона рух, узбекона хаёт тарзи, узбекона феъл-атворлар ва Узбекистан учун мухим ахамиятга молик мавзу ва гоялар балкиб туриши лозим.

“Адабиёт, – деб ёзган эди Чулпон 1914 йилда эълон килинган “Адабиёт надур?” деган маколасида, – хар бир миллатнинг хисли кунгул тарихининг энг коронгу хоналарида маишат (тирикчилик)нинг кетишига караб хар хил тусда ва рангда етишган, файзли тил бирла такдир этула олмайдургон бир гулдир”. Бу гулдан у усиб- унган заминнинг, табиатнинг таровати эсиб, шу замин ва табиатнинг ранглари мушак сингари отилиб туриши лозим.

Абдулла Кодирий каламига мансуб “Уткан кунлар” ва “Мехробдан чаён” роман- ларининг узбек китобхонлари томонидан севилиб укилишининг сабаби худди шун- дадир. Ота фарзандини узининг яшарган шакли сифатида, куркамлашган нусхаси сифатида ардоклаганидек, китобхон хам у ёки бу асар кахрамонларини узига кондош булгани, тили ва дилини ифода этгани,узидаги гузаллик ва эзгулик хакидаги тасав- вурларнинг моддий ифодасини кургани сабабли хам севади. Узбек китобхонининг бахтига, адабиётимизнинг олтин хазинасида бундай асарлар оз эмас. Улардаги ибрат олишга арзийдиган, китобхоннинг мехр-мухаббатини козонган кахрамонлар, унинг дунёкарашига озука берадиган, кучига куч кушадиган олижаноб гоялар, эстетик дид­ни устирадиган, рухий ва маънавий эхтиёжларини кондирадиган бадиий нур адаби- ётнинг тарбиявий-маърифий ахамиятини белгиловчи омиллардир.

Узбек адабиётининг дарвозаси бу даврда Гарбга караб очилган эди. Адабиёти­мизнинг куп жихатдан камолотга эришувида шу дарвозадан окиб кирган янги “ада- бий шабада катта роль уйнади. Хозир хам Гарб адабиётида янги бадиий изланишлар окими тинганича йук. Шунинг учун хам бу дарвозага кулф солинмаслиги лозим. .Пе­кин шу билан бирга, ёш ижодкорлар шуни билишлари керакки, таклид хали ижодий урганиш эмас. Адабиёт эса янги суз, янги буёкларни ахтариб топиш, ижод этиш, яратиш санъатидир.

Узбек адабиётининг XX асрда босиб утган йули шу масалаларни эътиборга олишни такозо этади.

Мазкур дарслик-мажмуада XX аср бошларидан то XXI аср бошларигача булган узбек адабиёти тарихини куйидаги асосий йирик ва кичик боскичларга булиб урганишни лозим топдик.

  1. Миллий уйгониш даври узбек адабиёти – (1905 – 1930):
  2. Узбек жадид адабиёти (1905 – 1917);
  3. 20-йиллар узбек адабиёти (1918 – 1930).
  4. Узбек совет адабиёти – (1930 – 1990):

1.30- 40-йиллар узбек адабиёти;

  1. 50 – 80-йиллар узбек адабиёти.
  • Узбек истиклол адабиёти ёки Хозирги адабий жараён (1991-2010)

Албатта, бу даврлаштириш нисбийдир. Чунки адабиёт тараккиётини, унинг ри- вожланиш ёки тубанлашиш жараёнларини аник бир йил билан чегаралаб булмайди. Зеро, янги боскич эски адабий жараён ичида етишади, ундан усиб чикади, янги ада­бий ходисалар умри тугаётган адабий мухит ичида пайдо була бошлайди. Аксинча, утиб бораётган боскич маълум вакт янги адабий жараён ичида яшайди.

Масалан, биз миллий уйгониш даврини 1905 йилдан бошлаяпмиз, холбуки, ада- биётимиздаги миллий уйгониш XIX асрнинг сунгги чорагида – мустамлака давридаёк бошланган эди. Ёки узбек совет адабиёти 1930 йилда эмас, балки олдинрок – 20- йиллардаёк шакллана бошлаган эди. Ёхуд адабиётимизнинг истиклол даври, аникроги кайта миллий уйгониш гоялари утган асрнинг 70-йилларида, айникса, кайта куриш ва ошкоралик сиёсати давридаёк узини намойиш килган эди.

Дарслик-мажмуада яна Киргизистондаги узбекзабон адиблар ижодидан, киргиз ва жахон адабиётидан хам намуналар берилди.

Азиз Укувчи! Мажмуага киритилган адабий асарларни кунт билан укиб чикиб, улардан келажак хаётингиз учун керакли сабокдарни оласиз, деган умиддамиз ва бу йулда Сизга сабр-токат тилаймиз.

Савол ва топширикдар:

  1. Нима учун миллий истиклол XX аср бошларидаги Туркистон халкининг, айникса, зиёлиларнинг орзусига айланди?
  2. Янги узбек адабиётининг асосий хусусиятлари нималардан иборат эди? Мазмунига кура у мумтоз адабиётдан нимаси билан фарк килади?
  3. XX аср узбек адабиётини мумтоз адабиётимизнинг конуний давоми деса буладими ёки бутунлай янги адабиётми?
  4. Адабиётдаги романтик ва реалистик тасвир усули хакида нималар биласиз? Янги узбек адабиёти купрок кайси усулга таянди? Нима учун?
  5. Янги узбек адабиётида кандай янги адабий тур ва жанрлар пайдо булди?
  6. Узбек совет адабиётини утган асрда яшаган халкимиз хаётининг бадиий тарихи дейиш мумкинми? Фикрингизни мисоллар билан далилланг.
  7. Совет хукумати нима учун адабиёт ва санъатни ривожлантиришга алохида ахамият берди? Бу гамхурликни далиллашга харакат килинг.
  8. XX аср узбек адабиётининг энг таникпи вакилларидан кимларини биласиз? Уларнинг кайси машхур асарларини укигансиз?
  9. Янги узбек адабиёти кайси адабий манбалардан ижодий таъсирланди, урганди?
  10. Утган асрда таржима санъатининг ривож топишига сабаб нима деб уйласиз?
  11. XX аср узбек адабиёти тарихини кандай боскичларга булиб урганиш мумкин? Адабиёт тарихи нима учун даврларга ажратилади?
  12. XX аср, хусусан, узбек совет адабиётининг ютуклари ва камчиликлари хакида нималар дея оласиз?

[1]               Дарслик-мажмуа профессорлар Н.Каримов, Б. Назаров, Т. Ниёзметова, У. Норматовлар томонидан 11-синф учун тузилган “Узбек адабиёти” (Тошкент – 1993) дарслиги ва мажмуаси асосида тузилди. Айрим материаллар интернет булокларидан хамда муаллифлардан олинди.

[2] Жадид – янги; янгиликка, маърифатга интилувчи; янгича маърифат таркагувчи.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …