Главная / Маданият / Узбек халкининг этник таркиби

Узбек халкининг этник таркиби

khalkУзбеклар Урта Осиёнинг кадимги халкларидан бири булиб, кухна ва бой тарихга, юксак маданиятга эга халк. Улар сон жихатдан хам катта.

Утрок узбеклар тожиклар каби Урта Осиёнинг энг кадимий халкларидан саналади. Улар Жайхун (Амударё) ва Сайхун (Сирдарё) оралагидаги Урта Осиё худудида яшаган бактрийлар, сугдлар ва хоразмийларнинг авлодларидир.

Урта аср давридаги ёзма манбаларда Мовароуннахрнинг асосий ахолисини тавсифлаш учун одатда “турк” ва “тожик” атмасидан фойдаланадилар ва бу билан Урта Осиёдаги иккита асосий этник бирикмани белгилайдилар. Уларнинг таркибига асрлар давомида турли этник катламлар кирар эди.

Илк ёзма манбалардаги маълумотларга, шунингдек археологик ва антропологик материалларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, бактрияликлар, сугдлар, хоразмийлар, фаргоналиклар ва кангуйлар узбек элатининг таркиб топишида дастлабки асосий этник катлам булишган. Кейинчалик турли давларда Мовароуннхарга кучиб келган кабилалар янги катлам булиб кушилишган.

X аср охири – XI аср бошларида корахонийлар билан бирга Олтой, Еттисув ва Шаркий Туркистондан Мовароуннахрга кучиб келган бир талай кабилалар: тургашлар, тухсилар, корликлар, чигиллар, угузлар, аргин ва бошка туркийзабон кабилалар улканинг шаркий эрон ва турк тилларида сузлашувчи ахолиси таркибини этник жихатдан бойитди, туркий этник катламнинг устунлигини бир кадар таъминлади. Шундай килиб, Корахонийлар даврида узбек халки тула шаклланиб, ижтимоий-иктисодий ва маданий жихатдан ривожланди. Эски узбек тилига асос булган корлик – чигил лахжаси ривож топди ва ёзма адабиёт даражасига кутарилди. Корлик – чигил лахжаси, айтиш мумкинки, шу узбек халкининг умумий тили булиб колди. Юсуф Хос Хожибнинг “Кутадгу билик”, Махмуд Кошгарийнинг “Девону лугатит турк”, Хожа Ахмад Яссавийнинг “Хикмат” асарлари мана шу даврнинг ижодий махсулидир.

XIII асрнинг бошларида, аникроги 1219 йили Мовароуннахрга Чингизхон катта кушин билан бостириб кирди. Бу кушин таркибида мугуллар билан бир каторда турклар ва турклашган мугуллар хам куп эди. Корликлар, жалоирлар, тоторлар, маркитлар, курловутлар, буркутлар, кунгиротлар, барлослар, сулдуслар, боёвутлар, бахринлар шулар жумласидандир. Бу кабилалар, шубхасиз, узбек халкининг этник таркибини янада бойитди. Лекин уша замонларда, XV асрга кадар булар узбек номини олмаган эдилар. Улар турк деб ёки уз кабилалари номи билан аталганлар.

Узбекларнинг аждодлари тарихда сезиларли из колдирдилар. Улар Сомонийлар (819-1005), Чигатой улуси (1227-1370), Темур ва Темурийлар давлати (1370-1506)нинг ижтимоий – сиёсий хаётида катта урин эгаллаб келганлар. Узбекларнинг аждодлари Салжукийлар (1038-1194) ва Газнавийлар (977-1186) давлатининг харбий-сиёсий таянчи булдилар.  Узбеклар XVI асрнинг бошларида Шайбонийлар давлати (1500-1601)га асос солдилар. Аштархонийлар (1601-1757) ва Мангитлар (1757-1920) давлатини хам асосан улар бошкардилар. Кукон (1709-1876) ва Хива (1512-1920) хонликлари хам узбекларнинг давлати эди.

XI-XII асрларда таркиб топган узбек элатига кейинчалик янги катламлар келиб кушилган. Бу даврда куплаб турк – мугул кабилалари, шу жумладан аср бошларида Шайбонийхон бошчилигида Дашти Кипчокдан Мовароуннахрга кучиб келган кабилалар узбек элати таркибига кирган энг мухим катламдирлар.

Хозирги Узбекистон ерларидан турли даврларда бошка элатлар – юнонлар, араблар, мугуллар хам яшашган. Улар махаллий ахоли билан кушилиб, аста – секин сингишиб кетишган. XVI асрда ва шундан кейин коракалпоклар, козоклар, туркманлар ва киргизлар гурух – гурух булиб, баъзан эса махаллий ахоли билан кушилиб яшашган. Асрлар давомида турли халкларнинг вакиллари узаро хужалик ва маданий алокаларда булиб келишган.

 

“Узбек” этнонимининг келиб чикиши ва мохияти

XVI аср бошларида Мовароуннахрга кучиб келган турк – мугул кабилалари “узбек” номини олиб келишди. Кейинчалик бу ном этгик ахамият касб эта бошлади. Аммо, бундан узбек элат сифатида XVI асрнинг бошларидагина шаклланди, деган маъно келиб чикмайди. Халкнинг тарихи унинг номидан кадимийрок булишини тасдикловчи мисолларни бошка купгина мамлакатлардан хам келтириш мумкин. Ана шундай мисоллардан бири Мовароуннахрдир.

Хозирги Узбекситон ерларидан кейинчалик узбеклар деб аталган ахоли жуда кадим замонлардан яшаб келган.

XIII асрнинг 80-йиллари – XIV асрнинг бошларида “узбек” атамаси Дашти Кипчокнинг турк – мугул кучманчи ва ярим кучманчи ахолисининг умумий номи сифатида араб ва форс тилидаги асарларда куллана бошланди.

“Узбек” этнонимининг келиб чикиши ва мохияти хусусида турли фикрлар мавжуд. Олимларнинг бир гурухи бу атаманинг келиб чикишини Олти Урданинг машхур хокими Узбекхон (1313-1342) номи билан боглайдилар. Бошка бир гурух олимлар “узбек” атамаси Дашти Кипчокнинг шаркий кисмида вужудга келган ва бу ерда яшовчи барча турк – мугул кабилаларига нисбатан кулланилган деб хисоблайдилар. Учинчи гурух тадкикотчилар эса Дашти Кипчокдаги турк – мугул ахолиси учун умумий ном сифатида “узбек” атамаси XIII асрнинг охирида, яъни Узбекхондан илгари вужудга келган, деб таъкидлайдилар.

Аммо, деярли барча тадкикотчиларнинг фикрича, XVI асрнинг бошларида Дашти Кипчокдан Мовароуннахрга кучиб келган турк-мугул кабилаларининг бир кисми аста – секин махаллий турк ахолиси билан сингишиб кетиб, турк ахолиси таркибига сунгги асосий катлам булиб кушилди ва шу билан бирга уларга уз номини берди.

Шимолдан келган кучманчи кабилалар аста – секин утрок була бошладилар. Улар Мовароуннахрга келган дастлабки йилларидаёк Самарканд, Бухоро ва Урта Осиёдаги бошка марказларнинг ахолиси сингари кучманчи зодагонларнинг ва шайбонийлар янги хукмрон сулоласининг вакиллари сифатида тилга олинадилар. Аммо, кучиб келган кабилаларнинг бир кисми анча вактгача кучманчилик ва яримкучманчилик турмуш тарзини тарк этмадилар.

Кучманчиларнинг кишлок деб аталадиган илгариги кишки манзилгохлари аста – секин доимий истикомат жойига айлана бошлади. У ёки бу кабила утрок булиб колган жойлар шу кабила номини ола бошлади. Кунгирот, Мангит, Кипчок, Мажар, Дурмон ва шу сингари ахоли яшайдиган жойларнинг номи ана шу тарзда келиб чиккан.

Хулоса килиб айтадиган булсак, мураккаб этник жараён умуман шунга олиб келдики, Дашти Кипчок кабилалари аста – секин “узбек” деган умумий ном билан атала бошладилар ва бу ном Урта Осиё икки дарё оралигидаги кадимий утрок турк тилида гаплашадиган ахоли томонидан кабул килиниб, унинг илгариги “турк” номи урнига ишлатила бошлади. XVI асрнинг охирларида Бухоро хонлигининг бутун ахолиси (Дашти Кипчок узбекларидан ташкари) турклар ва тожикларга булинган булса, кейинчалик, XVII асрнинг охирларида тарихчилар факат узбеклар ва тожикларни тилга оладилар. Бундан кейинги асрларда хам этник марказлашув жараёни давом этди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …