Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «UzAutoMotors» судга махфий хужжатларни такдим этди. Суд давом этмокда
<

«UzAutoMotors» судга махфий хужжатларни такдим этди. Суд давом этмокда

9 октябрь куни Тошкент шахар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссияси карорини хакикий эмас, деб топиш тугрисидаги шикоят аризасини куриб чикиш буйича утказилаётган суд жараёни давом этди.

Судда иштирок этган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мажлисда дастлабки суз навбати аризачи вакилига такдим этилди. «UzAutoMotors» АЖ вакили Александр Сахапов компания фаолиятига доир маълумотларни келтириб утди. Сунгра, Монополияга карши курашиш кумитаси (МККК) вакили Улугбек Давлатов куйидаги савол билан унга юзланди:


Улугбек Давлатов

«1996 йилда «Узавтомоторс» уз фаолиятини бошлаган булса, 10дан зиёд (автомобиль) моделлар ишлаб чикарган. Иктисодий жихатдан хар бир технологияни эскириш суммаси булади. Технология 5 ёки 7 йилда эскиради, амартизацион харажатлар тупланган холда янги технология олиб киришга ёки технологияни янгилашга сарфланади. 1996 йилдан буён 10дан ортик модель олиб кирилган булса, уларга хам 5-7 йилдан ошиб кетган. Уша муддати утган моделларни амартизацион харажатлари нимага сарфланган? Компания бизнес режасида «2та янги модель киритиш учун бизга кушимча пул керак» деб курсатишган. «Узавтомоторс»да хозиргача 5та эскирган модель бор, демак, захирасида пул булиши керак. Шу пулларни нима килишган», — деди у.


Александр Сахапов

Сахаповнинг айтишича, компания машиналари, хусусан «Дамас» ишлаб чикарилганига 14 йил булган, унинг бутловчи кисм ва ускуналари бир неча бор янгиланган. Маблаглар эса ушбу ускуналарни самарадорлиги ва ишлаб чикариш кувватини таъминлаш учун кайтадан инвестицияланади.

«Бу хам инвестиция талаб этади. Мен модель бутунлай янгиланган демокчи эмасман. Аммо, биз моделлар кисмларини хар йили янгилаб борамиз», —дея жавоб берди у.

Компания вакили Наргиза Отахонованинг айтишича, утказилаётган суд, кумита махсус комиссияси карори ва текширувларнинг сабаби хукуматга киритилган маълумотномадир. У Монополияга карши курашиш кумитаси 2020 йил 12 мартда Бош вазир уринбосари Сардор Умурзоковга киритилган маълумотномадаги барча важи асоссиз ва сохта эканини таъкидлади.


Наргиза Отахонова

«Бу маълумотномада махсулот таннархининг 2 фоизга пасайтиришга эришилган дейилган. Вахоланки биз 2017 йил 2.2, 2018 йил 6.9 ва 2019 йил 4.3 фоизга, умумий 3 йилда уртача 4.9 фоизга нархларни туширишга эришганмиз. Негадир бу курсаткич маълумотнома 2 фоиз килиб курсатилган. Шуни айтишимиз керакки, олдин чикарилган «Кобальт»дан кура, хозирги вариантда машина интерьер ва ички мухандислик конструкциясига мос холда узгартиришлар киритилиб борилмокда. Яъни 20 йилдан бери бир хил модель эмас.

«Монополь мавкейини суиистеъмол килган холда автомобилларнинг базавий комплектациясида кузда тутилган айрим бутловчи кисмларисиз сотилиши, махсулот учун олдиндан тулов килинган холда нарх ошиши муносабати билан кушимча туловлар туланиши буйича холатлар йулга куйилган» деган важ курсатилган. Ростдан хам 2017 йил харидорлар билан тузилган шартномалар шартларига асосан автомашина нархлари оширилганда харидорлар томонидан кушимча тулов амалга оширилган. Бунда шартнома бандлари бузилишига йул куйилмаган ёки хеч кандай хукукни мухофаза килувчи органлар шартноманинг шу банди юзасидан шикоят килмаган.

«Автомашиналарнинг нархи ташки бозордаги нархларга нисбатан сезиларли даражада киммат, хусусан нархда 20-50 фоизли тафовут мавжуд». Маълумотномада бу хам мавжуд. 2020 йил мартда Козогистон ва Россиядаги расмий диллерларимиз томонидан машиналаримиз, масалан «Нексия-3» ички бозорда 10 минг 585 долларга нархланган булса, Козогистонда 11 минг 963 долларРоссияда 12 минг 171 долларга сотилган. «Кобальт» ички бозорда 11 минг 203 доллар булса, Козогистонда 12 минг 703 ва Россияда 12 минг 580 долларга нархланган. Бу важ хам бизга нисбатан нотугри карашни келтириб чикарган», — дейди Отахонова.

Унга кура, хукуматга киритилган нотугри маълумотлар асосида Бош вазир уринбосарининг топшириги билан компания фаолиятида текширув бошланган ва бу кумита махсус комиссияси карорига асос килиб олинган.

Суд мажлисида маълум булишича, Махсус комиссия шу йилнинг 3, 7 ва 19 август кунлари «Узавтомоторс» АЖ масаласи буйича ишни куриб чикиши назарда тутилганди. Дастлаб, компания вакилларининг илтимосномасига биноан, ишни пухта урганиш учун кушимча хужжатлар такдим этиш важидан йигилиш 7 августга колдирилганди. Кейинги сафар махсус комиссия аъзолари ишни куриш учун етарли хисобда йигилмагани учун йигилиш 19 августга колдирилган. Аммо 19 август куни соат 11.00да бошланиши белгиланган йигилишни колдириш тугрисида «Узавтомоторс» АЖ илтимосномаси соат 11.08да кумитага юборилган. Илтимоснома махсус комиссия томонидан рад этилган ва низоли карор кабул килинган.

Ушбу холатни компания вакиллари конун талаби бузилиши, дея эътироф этмокда. Аммо судда иштирок этган Монополияга карши курашиш кумитаси раиси уринбосари Бекзод Умматов ушбу холатга тушунтириш берди.


Бекзод Умматов

«Махсус комиссиянинг ишни куриб чикиб, тугатиш учун бир ой муддати мавжуд. Демак, биз процедура жихатидан уша вакт ичида ишни куриб чикишимиз керак. Охирги йигилишга келиб, вактимиз оз колганди. Аслида иш 27 июлда кузгатилган ва 27 августгача муддат бор эди, яъни 26 кун утган ва 4 кун мухлат колган эди.

Компания вакиллари билан йигилиш жараёнларидан ташкари, камида 3 марта ишчи тартибда йигилганмиз. Шу ердаги барча иштирокчилар билан шахсан узим учрашганман. Охирги маротаба булиб утган йигилиш 5 соат давом этган. Текширув вактида булар маълумотларни тулик такдим килмаган ва биз такдим этилган маълумотлардан хулоса чикардик. Шундан сунг, улар у ёки бу «маълумот бунака эмас» деб асослар келтиришни бошлашди. Шунда хам биз улар келтирган асосларни инобатга олдик. Биз «текширувга берилмаган», деб кабул килмасак хам буларди. Биз холис хулоса чикариш учун кейин берилган маълумотларни хам инобатга олдик. Биз айрим жойларни тугриладик, лекин асосий ва катта суммали масалалар узгаришсиз колди.

Биз бирон масала юзасидан эътироз билдирсак, улар бошка бир факт келтирарди, уни хам исботи билан рад этсак, яна бошка факт келтиришган. Уларни хам рад этганмиз, негаки, карши тарафнинг мутахассислари буларни исботлаб бера олмаган. Бир масалага булар 2-3талаб важ курсатаверишган. Махсус комиссия йигилишини яна колдириш илтимосномаси рад этилган, чунки у урнатилган тартибда юборилмаган ва компания асоссиз равишда вакт чузган», — деди Умматов.

Аризачи вакили томонидан судга илтимоснома киритилиб, Монополияга карши курашиш кумитаси томонидан хукуматга киритилган маълумотномага асос булган хужжатлар такдим этилиши суралди. Кумита вакиллари  — жавобгар эса бу суд иши предмети эмаслиги, аризачи махсус комиссия карори устидан шикоят килганини эслатди. Суд ушбу илтимосномани каноатлантирди.

Судда кумита вакилларининг аризачига нарх ва ишлаб чикариш буйича саволлари мухокама килинмади, тижорат сири важи билан уларнинг мухокамаси кейинга колдирилди.

Барча тарафларнинг фикри тингланганидан сунг, аризачи «UzAutoMotors» АЖ вакили томонидан дастлабки суд мажлисида киритган илтимосномани мухокама килишни, яъни жамият томонидан ишлаб чикариладиган товарларнинг тан нархи шакллантирилишида махфий хужжатларга асосланилганлиги, кумита томонидан эса ушбу хужжатлар тегишли тартибда урганилмасдан карор кабул килинганлигини, шу сабабли утказилган текшириш ва кабул килинган карорга нисбатан уз эътирозларини билдиришлари лозимлигини маълум килиб, судга «махфий» грифи остидаги хужжатларни такдим этиб, суд мажлисини мазкур мухокама кисмини ёпик тарзда утказиш суралди.

Ушбу илтимосномани мухокама килиш ва суд мухокамасига такдим этилган кушимча далилларни урганиш учун ишни куриш кейинга колдирилди.

Навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 16 октябрь куни соат 10.00 да утказилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

shevrale

UzAuto Motors Equinox устига 47 фоиз нарх куйиб сотаётгани маълум булди

UzAuto Motors компанияси АКШдан импорт килаётган Chevrolet Equinox кроссоверини 22,8 минг долларга сотиб олиб, 33,6 …