Главные новости
Главная / Иктисодиёт / UzAuto Motors’нинг тузатиб булмас нуксони бор машинасини олган фукаро: «Янги Cobalt олдим, десам бошимга галва сотиб олган эканман»
<

UzAuto Motors’нинг тузатиб булмас нуксони бор машинасини олган фукаро: «Янги Cobalt олдим, десам бошимга галва сотиб олган эканман»

Андижонлик фукаро автосалондан янги Cobalt автомашинасини сотиб олган. Бирок ушбу машинанинг буёклари тукилиб тушмокда. Автосалон эса уни бошкасига алмаштириб беришга рози булмаган. Бундан хам ёмони машинадаги нуксон факат буёгида эмас…

Мамлакатдаги монопол автоишлабчикаруви UzAuto Motors АЖнинг узи ишлаб чикараётган айрим турдаги автомобиллар нархини ошириши ортидан жамоатчиликнинг кескин норозилиги авж олиб турган бир пайтда тахририятга айнан ушбу завод махсулоти хисобланган Cobalt машинасини сотиб олиб, барака топмаган фукаронинг мурожаати келиб тушди.

Андижонлик Исмоилжон Вахобов 2019 йилнинг апрель ойида «Асака-Автосавдо» МЧЖдан яхши ниятлар билан 84 миллион сум тулов килиб Cobalt автомобилини сотиб олади.

Нихоят янги автомобилга эришганидан бахтиёр Исмоилжон «ок тулпор»ни ун кунча маза килиб миниб юради. Бирок, унинг бу хурсандчилиги узокка чузилмайди. У сотиб олинганига икки хафта булмаган автомобилнинг олди капотидаги буёги кучаётганини сезиб колади.

«Капотдаги «краска» кучишни бошлаганидан сунг, машинани автосалонга олиб бориб, «Менга бошка автомобил беринглар, бунинг буёги кучиб кетяпти» дедим. Улар маслахат килишиб, капотни алмаштириб беришди. Карангки, бир ой утиб-утмасдан янги машинанинг капоти алмашди. Озгина вакт утиб, Cobalt’нинг унг ва чап канотлари хамда том кисмида хам буёклар кучишни бошлади.

Бу муаммодан бошим котиб яна «Асака-Автосавдо» салонига бордим, улар мутахассисларни чакиртиришди. Мутахассислар экспертиза утказишиб, машинанинг олди унг ва чап канотлари хамда том кисмида буёк кучаётганини аниклашди. Кафолат мухандиси бошчилигидаги мутахассислар далолатнома тузишиб автомобилимда буёк кучиш нуксони юз бергани тасдикланди.

Шундан сунг автосалон иккита канот ва том кисмини алмаштириб беришни таклиф килди. Мен рози булмадим. «Кузовни тулалигича алмаштириб беринглар», дедим. Чунки мутахассислар кузовнинг бошка кисмларида хам буёк кучмаслигига кафолат бера олишмаганди. Узингиз биласиз, машина буялса нархи тушиб кетади.

Кейин, кузовини бутунлай алмаштириш борасида «Автотеххизмат»даги мутахассислар билан маслахатлашдим. Улар кузовни тула алмаштириш самара бермаслиги, кузов алмаштирилса машинанинг кисмлари бушаб, турли товушлар чикарадиган булиб колишини айтишди.

Автосалондагилар эса эътирозларимга жавобан «Машинани сотиб устига пул кушсангиз, 10 кунда заводдан янгисини чикариб берамиз», дейишди. Кизик, бу ишни узим хам кила оламанку? Куриниб турибдики, машина заводдан «брак» чиккан, бу холатда хеч кандай туловсиз янгисига алмаштириб беришлари керак эмасми? Мен киммат нархга булсада автомобил сотиб олдим, деб уйлагандим, энди билсам узимга галва сотиб олган эканман. Хеч ким мени эшитмаяпти», дейди Исмоилжон Вахобов.

Шундан сунг нуксонли Cobalt’нинг эгаси билан автомобилнинг  хакикатда нуксонли эканлигини текшириш максадида «кичик тажриба» утказдик. У автомобилнинг унг каноти чеккасига скотч лентаси ёпиштириб, сунг уни ажратди. Дархакикат, канотнинг сиртидаги буёк скотч лентасига билан бирга кучиб чикмокда.

«Автомобилимнинг нафакат буёгида балки, гидравлик насоси ва руль колонкасида хам нуксонлари бор, яъни янги минган кунимдаёк товуш чикара бошлаган. Бу буйича хам мурожаат килганман. Бу камчиликларни хам автосалондагилар Тошкентга бориб, хакикатда «дефект» борлигини тасдиклатиб келганимдан сунг тан олишган.

Янги машина олиб минсам, бир-икки йил устахонага кирмайман, деб ният килгандим. Афсуски, шу машинани олганимдан буён куним устахоналарда утмокда», дейди фукаро.

Гарчи, шу каби холатларда тарафлар кандай йул тутиши лозимлиги шартномада аник белгилаб куйилган булмасада, фукаронинг талаби жиддий: автомашина янгисига алмаштириб берилиши шарт! Чунки юкорида хам айтилганидек, машинага бошка буёк сепилса ёки кузови алмашса унинг нархи кескин тушиб кетади.

Бинобарин, Фукаролик кодексининг 1017-моддаси биринчи кисмига кура, товарнинг конструктив ёки бошка нуксонлари окибатида фукаронинг мол-мулкига етказилган зарар сотувчи ёки тайёрловчи томонидан, уларнинг айбидан ва жабрланувчи улар билан шартнома муносабатларида булгани ёки булмаганидан катъи назар, копланиши лозим.

Уйлаймизки, UzAuto Motors АЖ вакиллари андижонлик бу йигитнинг муаммоси устида жиддий бош котириб куришади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

WW9fjpfWn0zH-uEWiBJFqjeJpELWHU9i-1

Шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бушатиш бошланди

«Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамияти шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бушатишни бошлади. Kun.uz манбаси …