Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «UzAuto Motors» ишида суд карори кабул килинди
<

«UzAuto Motors» ишида суд карори кабул килинди

30 октябрь куни «UzAuto Motors» иши буйича суднинг хал килув карори кабул килинди. Жамоатчилик ушбу карордан таажжубини билдирмади. Суд мажлиси эса янада кизикарли мухокамага бой утди.

Тошкент шахар маъмурий судида «UzAuto Motors» АЖнинг Узбекистон Республикаси Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссиясининг 2020 йил 19 августдаги карорини хакикий эмас деб топиш тугрисидаги шикоят аризасини куриб чикиш буйича утказилаётган суд жараёни давом этди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, компания тижорат сирига оид, шунингдек, судга такдим этилган махфий хужжатлар мухокамаси ёпик суд тартибида утказилгандан сунг, суд яна очик мажлисда мухокамани давом эттирди.

Сардор Отамурадов

Дастлаб Монополияга карши курашиш кумитаси вакили Сардор Отамурадов судга илтимоснома билан мурожаат килиб, мазкур ишнинг якуний натижасидан манфаатдор истеъмолчилар хамда «Azim avtomotive» МЧЖни мустакил талаб билан арз килмайдиган учинчи шахс сифатида судга жалб килишни суради. Прокурор илтимосномани куллаб-кувватлаб, жавобгар илтимосини каноатлантиришни суради. Аммо судья Голиб Давлатов илтимосномани рад этди.

Шу орада судга номаълум шахс кириб келиб,  «UzAuto Motors» ишида гувох сифатида чакирилганини билдирди. Унинг сузларига кура, суд котиби телефон кунгироги оркали уни гувохликка чакирган. У кулида булган когозни судьяга топширди. Судья Давлатов когоз билан танишиб чиккач, ушбу шахсни суд мажлисини кузатиб утириши мумкинлигини тушунтирди, аммо у зални тарк этди.

Кейинрок судья Голиб Давлатов залга кириб келган кишининг шахсига аниклик киритиб, у «UzAuto Motors»га мурожаат килгани, жавобдан норози булган такдирда юкори турувчи органга мурожаат этиши мумкинлиги баён этилган хатни судьяга такдим этганини билдирди.

Наргиза Отахонова

Сардор Отамурадов судга иккинчи илтимоснома билан мурожаат килиб, унда «UzAuto Motors» АЖ вакили Наргиза Отахонованинг тухмат ва хакоратдан иборат булган хатти-харакатларига конуний бахо беришни суради. Яъни суднинг утган иккинчи йигилишида Отахонова нутк ирод этиб, сузларида кумитанинг маълумоти сохта эканини билдирганди. Отамуродов айнан шу Наргиза Отахонованинг сузи юзасидан судья хукукий бахо бериб утиши шартлигини эслатди. Мазкур илтимоснома юзасидан тарафлар фикри суралгач, суднинг якуний хал килув карори эълон килинганда тушунтириш берилиши маълум килинди. Якунда эса Отамуродовга ушбу масала юзасидан асослантирувчи далил ва исботлар билан хукук-тартибот органларига мурожаат этиши тушунтирилди.

Шундан сунг, тарафларнинг асосий шикоят аризаси юзасидан фикрлари тингланиб, музокара сузига киришилди. Дастлаб музокара сузида аризачи «UzAuto Motors» вакиллари Лазиз Эрдонаев ва Рустам Шаймардонов уз фикрларини билдирди.

Шундан сунг музокара сузида жавобгар вакиллари Бекзод Умматов, Улугбек Давлатов, Шерзод Шадмонкулов ва Сардор Отамурадов уз фикр-мулохазаларини билдиришди.

Эркин Вохидов

Ишда иштирок этувчи Тошкент шахар прокурори ёрдамчиси Э. Вохидовнинг иш юзасидан шикоят аризасини каноатлантириш хакидаги музокара сузи тингланди. Унда прокурор куйидаги фикрни билдирди:

«Мен куйидаги фикрга келдим, яъни кумита «UzAuto Motors» фаолияти юзасидан текширув утказиб, урнатилган тартибда натижаси юзасидан хукуматга ахборот бериши лозим эди.

Кумита урнатилган тартибда тегишли рухсатни олиб, компания фаолиятида текширув утказган. Лекин текшириш даврида кумита вакиллари «UzAuto Motors»нинг молиявий фаолиятига киришган.  Бундан ташкари, аник хисоб-китобларга таянмаган холда, тахминий ракамлар билан карор кабул килган. Ушбу карор кабул килинишида эса хукумат тасдиклаган тегишли низом талабларига тулик риоя килинмагани судда уз исботини топган, деб хисоблайман. Компаниянинг аризасини каноатлантиришингизни сурайман», — деди у.

Шундан сунг суд хал килув карори кабул килиш учун маслахатхонага кирди.

Тошкент шахар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги хал килув карорига асосан, аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга карши курашиш кумитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш буйича 2020 йил 19 августдаги карорини хакикий эмас деб топиш хакидаги шикоят аризаси каноатлантирилди. Шундан сунг Монополияга карши курашиш кумитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши буйича 2020 йил 19 августдаги карори хакикий эмас, деб топилди.

Монополияга карши курашиш кумитасидан аризачи «UzAuto Motors» АЖ фойдасига шикоят келтиришда туланган давлат божи 2 230 000 сум ва 20 000 сум почта харажатлари ундириш белгиланди. Шунингдек, Монополияга карши курашиш кумитаси томонидан конун хужжатлари талаблари бузилганлиги холати юзасидан хусусий ажрим чикариш йули билан муносабат билдирилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CPbXcc3jXcZmTiO2zxld90T56ucAgJEb

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) уртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сунг Дубай ва Тел-Авив уртасида мунтазам …